230. Ҳокимият легитимлиги деганда нима тушунилади?
а) давлат байроғи, герби, мадҳияси ва миллий валютанинг мавжудлиги;
*b) фуқаролар ва жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳокимият қонунийлигининг тан олиниши;
c) бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик, суверенитетни ҳурмат қилиш.
231. Легитимликнинг асослари:
*а) барқарорлик, ҳокимиятнинг демократик жараёнлар негизида шакллантирилиши;
b) терроризмнинг йўқлиги, эркин муомаладаги миллий валютанинг мавжудлиги;
c) парламент, Президент, вазирликлар, суд тизимининг мавжуд бўлиши.
232. Популизм нима?
*а) омманинг ҳиссиётларида ўйнаш;
b) сиёсатда иштирок этишдан бош тортиш;
c) давлатнинг зўравонликдан фойдаланиши.
233. Монархиянинг қандай турлари мавжуд?
a) плебисцитар, этатик ва репрезентатив монархия;
*b) мутлақ, дуалистик ва конституцион монархия;
c) бевосита, дуалистик ва билвосита монархия.
234. Республика бу -
а) йирик мулк эгалари томонидан бошқариладиган давлат шакли;
b) олий давлат ҳокимиятининг давлатнинг танҳо бошлиғи қўлида тўпланиши;
*c) давлат ҳокимиятининг юқори идоралари сайлов йўли билан шакллантириладиган давлат шакли.
235. Сиёсий тизимнинг таърифларидан қайси бири тўғри?
*а) сиёсий институтлар, роллар, муносабатлар, жараёнларнинг яхлит, тартибга солинган мажмуаси;
b) умумий сиёсий мақсадларга эришиш йўлида тузилган ҳамкорлик асосидаги инсонлар уюшмаси;
c) келиб чиқиши жиҳатидан ҳар хил бўлакларнинг барқарор ўзаро таъсири тизими.
236. Қандай сиёсий тартиботлар ажратилади?
*а) тоталитар, авторитар, демократик;
b) демократик, монархик, олигархик;
c) консерватив, либерал, деспотик.
237. Тоталитаризмнинг моҳияти нимадан иборат?
*а) ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари устидан давлат назоратининг ўрнатилиши;
b) мухолифат ва мустақил сиёсий тузилмаларнинг қисқартирилиши;
c) иқтисодий ва маънавий соҳалар устидан давлат назоратининг ўрнатилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |