226. «Миллат»га берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
a) барча давлатлар фуқароларининг паспортида ҳамда инсон шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида кўрсатилувчи этник мансублик ҳолати, бир халқнинг бошқасидан кескин фарқ қилиши;
b) Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг фуқароларидан иборат инсоний бирлик, кишиларнинг ягона тилда сўзлашуви туфайли бирлашиши, фуқаролик ҳолати;
*c) кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит ҳудудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, умумий маданият ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан қарор топган барқарор бирлиги;
227. «Экстремизм» тушунчасига берилган қуйидаги таърифлардан қайси бири тўғри?
a) инсон ҳаётига хавф солувчи экстремал спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб бориш;
b) оммавий ахборот воситалари орқали кескин танқидий фикрларни ифода этиш билан боғлиқ ҳаракатлар;
*c) жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга мос келмайдиган ўта кескин ҳаракатларни содир этиш;
228. “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик ҳажми қандай?
a) жорий йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг 20 фоизини Сенатга ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида;
*b) шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган охирги сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида;
c) шу маблағларни ажратиш мўлжалланаётган йилдан олдинги йилнинг 1 январидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг 12 фоизини Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтмаси миқдорида;
229. Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг 2004 йил Тошкентда ўтказилган Кенгашида қандай ҳужжат имзоланди?
*a) Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг Тошкент Декларацияси;
b) Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг стратегик шерикчилиги тўғрисидаги Битим;
c) Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарларининг валюта айирбошлаш ҳақидаги Баёноти;
Do'stlaringiz bilan baham: |