245. Сиёсатнинг асосий мазмуни нимадан иборат?
a) ҳокимиятни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
*b) давлат ҳокимиятини қўлга олиш, сақлаб қолиш ва ундан фойдаланиш;
c) давлат томонидан қабул қилинган қарорларнинг ижросини таъминлаш.
246. Сиёсий стратегия нима?
a) сўз ўйини, чиройли шиорларни илгари сурган ҳолда омманинг ишончида, кайфиятларида ўйнаш;
b) ҳукуматни тарқатиб юбориш, фавқулодда ҳолат жорий қилиш, парламент ва президент сайловларини ўтказиш;
*c) асосий мақсадларни мунтазам равишда амалга оширишга ундовчи қарорлар ва фаолият йўналишлари.
247. Сиёсатнинг асосий субъекти:
*a) давлат;
b) парламент;
с) партия.
248. Сиёсатнинг ўзаги, сиёсат қуроли нима?
*a) ҳокимият;
b) армия;
с) оммавий ахборот воситалари.
249. Ўзбекистон Республикаси қандай давлат ҳисобланади?
*a) унитар;
b) федератив;
c) конфедератив.
250. Ўзбекистон Республикасидаги охирги референдум қандай муаммога бағишланган эди?
a) Совет социалистик республикалар иттифоқи таркибидан чиқиш, мустақил республика тузиш;
b) Президент ваколатларини кўпайтириш, ижро ҳокимиятига назорат функцияларини қўшиш;
*c) Икки палатали парламентни шакллантириш, Президентнинг ваколат муддатини ўзгартириш.
251. “Ҳукмдор” асарининг муаллифи ким?
a) Низомулмулк;
*b) Н. Макиавелли;
c) Аристотель.
252. Сиёсий соҳани эркинлаштириш борасидаги вазифаларимиз қандай?
*a) аҳолининг сиёсий фаоллигини кучайтириш, жамиятда манфаатлар ва қарама-қарши кучлар ўртасида мувозанатни таъминлайдиган кучли механизмлари шакллантириш;
b) ҳокимият барча тармоқларининг бир-биридан мустақил ҳолда иш юритиш тамойилларини мустаҳкамлаш, ҳокимият ваколатларини нодавлат ва жамоат ташкилотларига узатиш;
c) фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза этишни кучайтириш, ҳокимият ваколатларини фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |