259. Мафкурага берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
a) мафкура – инсоннинг онгида пайдо бўлган ўзига хос бир қараш, воқеликка нисбатан ўзгариш ёки ҳаракатни тақозо этадиган фаол муносабатни ифодаловчи ғоядир;
*b) мафкура – муайян ижтимоий гуруҳ, миллат, давлат ва жамиятнинг эҳтиёжлари, мақсадлари, манфаатлари ҳамда уларни амалга ошириш тамойилларини ўзида ифода этадиган ғоялар тизимидир;
c) мафкура – халқлар бошига сўнгсиз кулфатлар келтирувчи, бузғунчиликни оқловчи, ҳур фикр ривожига, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган, вайронкор интилишларни оқловчи ёвуз ғоядир.
260. “Менталитет” тушунчаси нимани англатади?
*a) фикрлаш тарзи;
b) давлат шакли;
c) бошқариш усули.
261. Сиёсий бошқарув субъектига берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
*a) сиёсатда бошқаларга ўз таъсирини, иродасини ўтказувчи тараф;
b) сиёсатда бошқаларнинг таъсирига берилувчи, иродага бўйсинувчи тараф
c) сиёсатда бетарафлик мавқеини эгаллаган, муросага борадиган тараф.
270. Информацион ҳуружнинг моҳияти нимада?
a) ахборот тарқатишда инсонларнинг руҳиятига зимдан таъсир кўрсатишга йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш;
*b) ахборот майдонида айрим сиёсий кучларнинг бошқа куч манфаатларига путур етказиш мақсадида уйдирма ахборот тарқатиши;
c) муайян воқеа-ҳодисалар ҳақидаги ахборотларни яшириш, уларни сир тутиш ва оммага етказмасликка ҳаракат қилиш.
271. Давлат бошқаруви тизими бу:
*a) ижро ҳокимиятини амалга оширувчи идоралар тизими;
b) Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий Суд;
c) Президент Девони, хавфсизлик хизмати, матбуот хизмати.
272. Президентлик республикасида Президентни одатда ким сайлайди?
a) парламент сайлайди;
*b) халқ сайлайди;
c) ҳокимият ворисийлик асосида узатилади.
273. Шарқона демократиянинг асосий хусусияти нимадан иборат?
a) ошкоралик, очиқдан-очиқ танқид қилиш, сиёсий фаолиятнинг асоси ҳисобланади;
*b) сиёсий фаолият қонунлар негизида, ёзилмаган аҳлоқ ва одоб қоидалари доирасида амалга оширилади;
c) сиёсий жараён қарама-қаршиликлар, зиддиятлар, можаролар, кескинликлардан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |