Сиёсий маданиятга берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
a) сиёсий маданият - ҳокимият сиёсатининг фойдали ва тўғри эканлигини ташвиқот қилиш;
b) сиёсий маданият - сиёсий институтлар, роллар, муносабатлар, жараёнларнинг яхлит, тартибга келтирилган мажмуаси;
*c) сиёсий маданият - сиёсий тасаввурлар, меъёрлар, қадриятлар билан шартланган сиёсий феъл-атвор намуналари.
Сиёсий маданият сиёсатнинг қайси жиҳатларини ўзида ифода этади?
a) назарий жиҳатларини;
b) объектив жиҳатларини;
*c) субъектив жиҳатларини.
Сиёсий онг нима?
a) мамлакатдаги олий ҳукмрон кучлар сиёсатини белгиловчи жараён;
*b) сиёсий билимлар, қадриятлар, ғоявий-сиёсий маслаклар йиғиндиси;
c) ҳокимият манбаи сифатида халқ намоён бўладиган бошқарув шакли.
287.Сиёсий қадриятларга берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
*a) сиёсий қадриятлар - сиёсий ҳаёт ва мақсадлар ҳақидаги аҳлоқий ва меъёрий мулоҳазалардир;
b) сиёсий қадриятлар - сиёсат, сиёсий тизим, сиёсий мафкуралар, сиёсий институтлар ва жараёнлар ҳақидаги билимлардир;
c) сиёсий қадриятлар - тарихий ва илмий ёдгорликлар, сиёсий анъаналар, ижтимоий-сиёсий алоқалардир.
289.Сиёсий маслаклар ўзида нимани ифода этади?
a) ҳокимиятнинг бир субъектдан иккинчи субъектга топширилишини;
*b) шахснинг сиёсий идеалини ўзида ифода этувчи тасаввурлар йиғиндисини;
c) фуқароларнинг назарий, қадриятий, меъёрий, рационал қарашларини.
290.Сиёсий феъл-атворга берилган таърифлардан қайси бири тўғри?
*a) инсоннинг сиёсий муҳит билан ўзаро таъсири бўлиб, сиёсий иштирокнинг у ёки бу шаклида намоён бўлади;
b) моддий ва маънавий қадриятлар ҳамда уларни яратиш усулларининг йиғиндиси бўлиб, ворисийлик асосида узатилади;
c) сиёсий тизим иштирокчиларининг шахсий нуқтаи назарлари, позициялари ва майлларининг мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |