Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш юзасидан 2022-йил ва 2023-йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан


Download 40.95 Kb.
bet2/4
Sana15.08.2023
Hajmi40.95 Kb.
#1667204
1   2   3   4
Bog'liq
ЙҲХ тарғибатга намуна маълумот

2023-йил якунига қадар 1 минг 019 та мактабгача таълим ташкилотларида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга қаратилган майдончалар” ташкил этиш назарда тутилган. Агентлик томонидан
1 минг 019 та МТТ рўйхати шакиллантирилиб ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилган.
Шунингдек, Абдулла Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг ҳудудий марказларида педагог ўқитувчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ўқитилиши бўйича 4 соатлик дарс машғулотлари ўқув дастури тасдиқланган. Бугунги кунда раҳбар ва педагоглар ушбу дастур асосида ўқитилиб келинмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорлигида Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтда малака ошираётган мактаб директорлари учун ўқур-семинар ташкил этилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
4-апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори асосида биринчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил
26-апрелдаги “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 212-сонли қарори тасдиқланди.
Мазкур қарорнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Халқ таълими вазирлигининг 2022-йил
28-апрелдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида юл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш тўғрисида”
128-сонли
буйруғи қабул қилинди.
Ушбу буйруқ асосда барча ҳудудий бошқармалар бугунги кунда мактабларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш бўйича иш олиб боришмоқда. Жумладан:
мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Яшил чироқ” мусобақасига ўқувчилар қамровини ошириш ҳамда юқори савияда ташкил этиш;
Биргина ўтган йили “Яшил чироқ” мусобақаси доирасида умумтаълим мактабларидан жами 81 минг нафардан зиёд ўқувчилар қамраб олинди.
Бундан ташқари, Халқ таълими, Ички ишлар, Транспорт, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг 2020-йил 9-декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасалари, касб-ҳунар мактаби ва лицей ўқувчилари ўртасида “Яшил ранг”, “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони” ҳамда “Энг намунавий йўловчи” каби викторина мусобақаларини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қўшма қарори тасдиқланди.
Мазкур қарор билан умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшил ранг”, “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони” ҳамда “Энг намунавий йўловчи” каби викторина мусобақалари уч босқичда (мактаб, туман (шаҳар), вилоят) ўтказилиб келинмоқда.
Умумтаълим муассасаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари иштирокида “Диққат, йўловчи!”, “Диққат, болалар!” номли 207 та профилактик тадбирлар ташкил этилди.
Шундан 91 таси “Диққат, йўловчи!”, 116 таси “Диққат, болалар!” тадбирларидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
4-апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хат бошининг ижроси сифатида жойлардаги йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари билан биргаликда “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида мактаб ўқувчиларига йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали тарзда ўргатилиб келинмоқда.

Download 40.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling