«Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади» шиори остида халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида 20 дан зиёд видео роликлар тайёрланиб ОАВ ҳамда ижтимойи тармоқларда кенг ёритилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлр Маҳкамасининг
2022-йил 26-апрелдаги 212-сон қарори билан «Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси» клуби тўғрисида ҳамда “Яшил чироқ” мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомлари тасдиқланди.
Вазирлик тизимидаги мактабларининг 9-11-синф ўқувчиларидан иборат 7 299 та “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клублари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, унга жами 150 минг 707 нафар шу мактабларнинг 9-11-синф ўқувчилари ихтиёрий қабул қилинган.
Ҳудудлар кесмида таҳлил этадиган бўлсак, Қорақалпоғистон республикасида 250 та, Андижонда 745 та, Бухорода 515 та, Жиззахда 131 та, Қашқадарёда 90 та, Навоийда 210 та, Наманганда 710 та, Самарқандда 991 та, Сурхондарёда 948 та, Сирдарёда 212 та, Фарғонада 750 та, Хоразмда 543 та, Тошкент вилоятида 886 та ҳамда Тошкент шаҳрида 318 тани ташкил этади.
Тарғиботчилар томонидан 11 минг 526 та тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил этилди.
Жумладан:
2 минг 710 та викторина ва кўрик танловлар, 6 минг 506 та амалий ва кўргазмали машғулотлар, 2 минг 138 та ўқув семинарлар, 127 та ҳудудий ЙҲХБ га таклифлар киритилди;.
Мазкур тадбирларни 981 та оммавий ахборот воситалари орқали ёритилди. Жумладан: 346 та телевидения орқали, 467 та радио, 168 та газета ва журналларда ёритилди.
Мактабларда “Ҳаракат хавфсизлиги синфхоналари”ни ташкил этиш тўғрисида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
4-апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорининг 11-банди тўртинчи хат бошининг ижроси сифатида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 12-июлдаги “2022-2026-йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 316-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга асосан халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидалари ўргатиш синфхоналарини ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вазирлик томонидан 2022-йилда “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари” ташкил этиладиган 993 та мактаблар рўйхати шакиллантирилиб, ИИВ, ЖХД, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилган. Ушбу рўйхат асосида 2022-йил якунига 993 та мактабларда Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари” ташкил этилди.
ИИВ, ЖХД, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 2023-йил якунига қадар 1 578 та мактабда “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари” ташкил этиш назарда тутилган. Вазирлик томонидан 1 578 та мактаблар рўйхати шакиллантирилиб ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тақдим этилган.
Ўқувчилар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари таҳлили:
Агарда вазирлик томонидан ўқувчилар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари таҳлили 2022-йилнинг 4 ойи давомида жами 281 нафар ўқувчилар билан боғлиқ йўл транспорти ҳодисалари содир этилган бўлса 2023-йил 4 ой давомида жами 200 нафар ўқувчилар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари содир этилган. Шундан, 2022-йилда 48 нафари ўлим билан якунланган, қолган 233 нафари турли тан жароҳати олишган бўлса 2023-йилда 21 нафари ўлим билан якунланган, қолган
Do'stlaringiz bilan baham: |