Автомобиль йўллар тўғрисдаги
юкларни автотранспортда маҳаллий ташиш
Download 0.57 Mb. Pdf ko'rish
|
1-мавзу
юкларни автотранспортда маҳаллий ташиш — юкларни Ўзбекистон
Республикасининг давлат чегараларидан чиқмаган ҳолда ташиш; ҳимоя қилувчи автомобиль — катта ҳажмли ва оғир вазнли юкни транспорт воситасида ташишни кузатиб бориш ва хавфсизлигини таъминлаш учун юкни ташувчи ёки жўнатувчи томонидан ажратилган автомобиль; чет эл ташувчиси — қонунчилик асосида ўзи эгалик қиладиган автотранспортда юкларни ташишни амалга оширадиган хорижий юридик ёки жисмоний шахс. 3. Мазкур Қоидалар катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташишда фойдаланиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати, жиҳозланиши ва қўшимча жиҳозлари ҳамда уларнинг ҳаракатланишида хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий талабларни белгилайди. 4. Мазкур Қоидалар ҳажмлари ва оғирлик хусусиятлари бўйича амалдаги давлат стандартларида кўрсатилган меъёрлардан юқори бўлган ва йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган ўлчамлардан катта бўлган транспорт воситаларида юк ташишни тартибга солади. 5. Ушбу қоидаларга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ўлчамларнинг бирортасидан юқори ўлчами билан фарқ қиладиган транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) катта ҳажмли ҳисобланади. Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли- ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади. Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак. Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади. Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин. 7. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташиш, уларни бир неча қисмларга бўлиш ва бошқа транспорт воситаси билан ташиш имкони ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолдагина амалга оширилади. Транспорт турини танлаш катта ҳажмли ёки оғир вазнли ускуна ёки маҳсулотни тайёрлаш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичида амалга оширилади. Ҳисоб- китобларда автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари билан боғлиқ бўлган сарф- харажатлар ҳисобга олинади. 8. Йўл ҳаракати қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларини бажармаслик натижасида йўл ва сунъий иншоотларга зарар етказилса, юк ташишни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс ва транспорт воситасининг ҳайдовчиси амалдаги қонунчилик бўйича жавобгарликка тортиладилар. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling