Х
ўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари - қишлоқ жойлардан ўтадиган ва
хўжаликларни ўзаро боғлайдиган автомобиль йўллари.
Хўжаликлараро қишлоқавтомобиль йўллари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида
назарда тутилмаган бўлса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
4-модда. Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви
Автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси, автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган (бундан буён матнда
махсус ваколатли орган деб юритилади), Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назоратқилиш давлат инспекцияси
ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг автомобиль йўллари
соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
автомобиль йўллари соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди;
давлат бошқаруви
органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг
автомобиль йўллари соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари
рўйхатини тасдиқлайди;
автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат
назоратини амалга
ошириш тартибини белгилайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: