Автомобиль йўллар тўғрисдаги


йўл муҳандислик қурилмалари


Download 0.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/27
Sana01.04.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1315418
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27
Bog'liq
1-мавзу

йўл муҳандислик қурилмалари — ҳаракат хавфсизлигини ва узлуксизлигини 
таъминлаш, йўловчилар, ҳайдовчилар ва автомобилларга ҳаракат бўйлаб хизмат кўрсатиш 
учун мўлжалланган иншоотлар мажмуаси. Уларга автобус бекатлари, тезликни ошириб 
ўтиш тасмаси, автомобиллар тўхтаб туриши учун майдончалар, дам олиш майдончалари 
ва автобусларни кутиш учун айвонлар, йўлни қор кўчкиларидан, қор босишидан ҳимоялаш 
учун қурилмалар, алоқа йўллари ва йўлни ёритиш воситалари киради
йўл тоифаси — автомобиль йўлининг республика умумий транспорт тармоғи ва 
халқ хўжалигидаги аҳамиятини, ундаги ҳаракат жадаллигини ифодаловчи мезон
йўл ёқаси — йўл пойининг икки томонида жойлашган бўлиб, у қатнов қисмининг 
ён томонидан йўл пойининг четигача бўлган жойдир. Йўлнинг қатнов қисмини ўраб 
турадиган йўл ёқасининг борлиги автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатланишини 
таъминлайди. Йўл ёқасида мустаҳкамланган четки тасма ётқизилади, улар қоплама 
четининг мустаҳкамлигини оширади. Йўл ёқасининг кенглиги йўл тоифасига боғлиқ 
бўлади; 
йўл тўшамаси — бир ёки бир нечта қатламлардан иборат бўлиб, бир нечта қатлам 
тўшамаси қоплама, асос ва асоснинг қўшимча совуқ ва иссиқдан ҳимояловчи, сув 
ўтказувчи ва бошқа қатламларидан иборат бўлади. Транспорт воситаларидан тушаётган 
юкламага қаршилиги ва иқлим таъсирига муносабати бўйича йўл тўшамалари қаттиқ 
қопламали ва асосли тўшамалар ҳамда қаттиқ бўлмаган қопламали ва асосли тўшамаларга 
бўлинади; 
транспорт воситаси — одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни 
бажаришга мўлжалланган қурилма; 
транспорт оқими — турли даражада юкланган ҳар хил русумдаги 
автомобилларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг йўл бўйлаб айнан бир вақтдаги 
ҳаракати; 
транспорт оқимининг зичлиги — транспорт-эксплуатация хусусияти бўйича бир 
хил йўл участкасининг бирлик узунлигига тўғри келадиган, одатда, 1 км оралиқдаги 
автомобиллар миқдори; 

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling