1 мавзу:
Ўзбекистон Республикасининг “ Автомобиль йўллар тўғрисдаги” қонун
моддаларини ўргатиш. Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари соҳаси
учун ишлаб чиқилган ҳужжатларни ўргатиш ва уларни тадбиқ этиш.
Режа
1. Ўзбекистон Республикасининг “ Автомобиль йўллар тўғрисдаги” қонун.
2. Ўзбекистон
республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида
хавфсизликни
таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
3. Катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни автомобиль транспортида ташишда ҳаракат
хавфсизлигини таъминлаш.
Баёни
I.1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг
мақсади
автомобиль
йўлларини
лойиҳалаш, қуриш,
реконструкция қилиш,
таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги (бундан
буён матнда автомобиль йўллари соҳасидаги деб юритилади)
муносабатларни тартибга
солишдан иборат.
2-модда. Автомобиль йўллари
Автомобиль
йўллари
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
ушбу Қонун
ва
бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳақ тўланадиган автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатлар алоҳида қонун билан
тартибга солинади.
Агар
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномасида
Ўзбекистон
Республикасининг автомобиль йўллари тўғрисидаги қонун ҳужжатларида
назарда
тутилганидан
бошқача қоидалар
белгиланган
бўлса,
халқаро
шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Автомобиль йўли - транспорт воситалари ҳаракатланиши учун мўлжалланган, уларнинг
белгиланган
тезликда, оғирликда, ўлчамларда муттасил ва хавфсизҳаракатланишини
таъминлайдиган муҳандислик
иншоотлари мажмуаси,
шунингдек ушбу мажмуани
жойлаштириш учун берилган ер участкалари ва мажмуа устидаги белгиланган доирадаги
бўшлиқ;