Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш
тартиби мазкур автомобиль
йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний
шахслар томонидан белгиланади.
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган нормалардан
ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда
механизмларнинг
ўтишига рухсат берилади.
21-модда. Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ
бўлмаган ҳолларда фойдаланиш
Автомобиль йўлларидан уларнинг асосий вазифаси билан боғлиқ бўлмаган ҳолларда
фойдаланиш автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса,
ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Агар қонунда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, автомобиль йўллари қайси
юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар билан
келишмасдан туриб:
ажратилган минтақада йўл ахборотига алоқаси бўлмаган реклама пештахталари,
пешлавҳалар, эълонлар ўрнатиш ва
жойлаштиришга;
спорт мусобақалари ва жамоатчилик тадбирлари ўтказишга;
ажратилган минтақа доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришга;
каналлар, алоқа ва
электр узатиш линиялари, қувурлар, темир йўллар ҳамда бошқа
коммуникацияларнинг автомобиль йўлларини кесиб ўтишига;
туташадиган ва ажралиб чиқадиган йўллар қуришга;
кўприклар ва сув қувурлари яқинида мелиорация ҳамда бошқа мақсадлар учун
дарёлар ва зовурларнинг ўзанларини чуқурлаштиришга;
Do'stlaringiz bilan baham: