3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари


Download 31.73 Kb.
bet1/9
Sana26.02.2023
Hajmi31.73 Kb.
#1232073
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари-fayllar.org


3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари

3-Мавзу.

Автомобил транспортида юк ташиш асослари

РЕЖА:

1. Юк.

2. Тара ва унинг хизмати.

3. Юкларни ташиш.

4. Юк хосил қилувчи ва юк қабул этувчи жой (пункт)лар.

5. Ташиш хажми ва юк обороти.

6. Юк оқимлари, юк оқими эмпюраси ва чизмасини чизиш.

7. Микрохудудлар ва уларнинг хосил бўлиши.

Юк ташишни ташкил этиш дейилганда юкларни ўз вақтида ва камаймаган (бузилмаган) ҳолда минимал пул ва моддий ҳаражат билан боғлик ташиш транспорт операциялари тизими тушинилади.

1.Юк

Юк ташиш объектларига кон қазилмалари ва махсулотга кайта ишлов бериш саноатлари, қурилиш ва савдо ташкилотлари, бошқа ҳар хил ишлаб чиқариш ҳамда уй жой рўзғорлари киради.

Юк дейилганда ташиш учун қабул қилингандан то уни эгасига топширилгунгача буюмлар тушинилади.Юклар айни буюм (товар) ва таралардан иборат бўлиши мумкин. Ташилган юкларнинг ўлчами фақатгина тонна ўлчамида бўлади. Бошқа ўлчамлар-литр, дона, куб метр кабилар-тонна ўлчамига ўтказилиши шарт. кўпчилик юклар тарасиз ташилади ва уларни тарасиз ташиш дейилади.

Юк (товар)нинг соф оғирлиги брутто, таранинг ўз оғирлиги-тара оғирлиги тушинчалари билан барча транспортлар юритилади.

Ташишни ташкил этишда юклар тонналарда ўлчанувчи брутто оғирлиги билан хисоблаб борилади.

Кўпчилик юклар атроф мухит таъсирига мойилдирлар. Баъзи юклар ҳавонинг намлиги таъсирида коррозия (занглаш)га мойилдирлар; бошқаларига - тез бузулувчи озик-овқат буюмларига юқори даражали ҳарорат, сабзавот ва хўл мева ҳамда бошқа баъзи бир юкларга эса совуқ ҳаво таъсир этади.

Турларига кўра : саноат, қишлоқ хўжалик, қурилиш, савдо ва коммунал хўжалик юклари бўлишлари мумкин

Ортиш-тушириш ишларига кўра юклар: донали, уюб ташилувчи ва қуюлувчи юкларга бўлинадилар,


Download 31.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling