3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари


Юк ҳосил этувчи ва юк қабул этучи пунктлар


Download 31.73 Kb.
bet6/9
Sana26.02.2023
Hajmi31.73 Kb.
#1232073
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари-fayllar.org

Юк ҳосил этувчи ва юк қабул этучи пунктлар

Юклар йигилувчи пунктлар юк ҳосил этувчи, уларни қабул этувчи пунктлар юк қабул этувчи пунктлар деб аталади.

Юк ҳосил этувчи пунктдан жўнатилган юк миқдори, айни пунктнинг жўнатиш бўйича юк оборотини характерлайди. Юк қабул этувчи пунктга келтирилган юк миқдори. айни пунктни товар қабул этиш бўйича юк оборотини характерлайди.

Асосий юк йиғилувчи ва қабул этилувчи пунктларга саноат корхоналари, қишлоқларда жамоа ва фермер хўжаликлкари, тегирмон (элеватор)лар, тайёрлов пунктлари, конлар, темир йўл бекатлари, сув портлари, аэропортлар, қурилиш майдондари, каръерлар, моддий -техника таъминоти база ва омборлари, магазин, дўкон ва шу кабилар киради.

Юк ҳосил этувчи ва уларни қабул этувчи пунктлар, улар ўртасидага транспорт алоқалари ишлаб чикарилувчи ҳамда истеъмол этувчи корхона ва ташкилотлар жойлашуви ва иқтисодий аҳамияти, товар алмашув шаҳобчалари, ишлаб чиқарувчи кучлар жойлашуви ҳамда барча турдаги транспортлар ортиш-тушириш пуиктлари жойлашуви билан чамбарчас боғликдир.

Ташиш хажми ва юк обороти

Ҳар кандай автотранспорт корхонасининг ташиш ҳажми-бу ташилишга мўлжалланган ёки маълум давр ичида ташилган тонналарда ўлчанувчи юк миқдоридир.

Автотранспорт корхонаси юк обороти дейилганда маълум давр ичида ташилган юк миқдорини ташиш масофасига кўпайтмаси тушинилади ва унинг ўлчами танно-километрда

Юк ташиш ҳажми ва юк обороти бажарилиш вақтига нисбатан бир суткали, бир ойлик, квартал ичи, ярим йиллик ва йиллик бўлиши мумкин.

Ииллик юк ташиш ҳажми ва юк обороти одатда нотекис бўлиб, унга баъзи бир юклар ташини мавсумийлиги, ойлар бўйича календарь ва иш кунлари сони, йўл-иклимий шароитлар ва бошқалар таъсир этади.

Юк ташиш ҳажми ва юк оборотини аниқлаш учун юк оқимларини ўрганиш орқали амалга ошириш мумкин. Масалан:

-саноат корхоналарига зарур бўлган юк ташиш ҳажмини аниқлаш учун, унга келтириш керак бўлган (хом ашё, материаллар, жиҳозлар, асбоб, ёнилғи ва шу кабилар) ва олиб чиқилувчи (тайёр махсулот ёки ярим тайёр махсулот, шдлаб чиқариш чиқиндилари) ҳисоблаб чиқилади;


Download 31.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling