3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари


Download 31.73 Kb.
bet2/9
Sana26.02.2023
Hajmi31.73 Kb.
#1232073
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари-fayllar.org

Тарали юкларни одатда донали юкларга киритилади. Уюлиб ташилувчи юкларга сочилувчан ва ортишда уюлиб ташилиши мумкин бўлган майда-донали юклар (қум, шағал, тош кўмир, ўтин ва ҳ.к.) киради. Сочилувчан юкларга дон ва шунга ўхшаш махсулотлар киради. Донали юкларни ташишда улар жой миқдори билан хисоблаб борилади.

Ташиш (бирлиги) оғирлигига қараб юклар меъёрий оғирлиқдаги ва оғир массали юкларга бўлинади. Тарали ва донали юкларнинг чегаравий меъёрий оғирлиги -250кг думалатиб сурулувчи юклар учун -400кг. кўрсатилган миқдордан оғир бўлган юклар массали юклар қаторига киргазилади. Агар юк оғирлиги 4-5 тоннадан ортиқ бўлса, уни ташиш учун махсус транспорт воситаси талаб қилиниши мумкин.

Улчамларига кўра юклар: габаритдаги, яъни автомобилнинг стандарт кузовида ташилиши мумкин бўлган юклар; ногабарит юкларга бўлинади.

Ногабарит юкларга баландлиги 2.5м, эни 2,0 м ва узунлиги 3,5м (узун ўлчовли юклардан ташқари) дан ортиқ ўлчамли юклар киради. Узун ўлчамли юкларга узунлиги кузов узунлигига қўшимча унинг учдан бир қисми ва ундан ҳам узун юклар киради.

Ногабарит юклар фақатгина давлат автомобил назорати (ДАН) рухсатига биноан ва қизил чироқ (белги) ўрнатилган ҳолда ташилишлари мумкин.

Хавфсизлик даражасига кўра юклар МДҲ давлатларида 7 гуруҳга бўлинади:


  • гуруҳга - хавфлиги кам (қум, шағал, тупроқ, ғишт ва х.к.

  • гуруҳга - тез ўт олинувчи моддалар (бензин, ацетон, ва ҳ.к);

  • гуруҳга - иссиқ ва чанг чиқарувчи (цемент, асфалт, оҳак ва х.к.);

  • гуруҳга - куйдирувчи (кислота ва ишқорлар);

  • гуруҳга - баллонда ташилувчи сиқилган ва суюлтирилган газлар;

  • гуруҳга - ногабарит (ўлчамига қўра хавфли юклар);

  • гуруҳга - портловчи, заҳарловчи ва радиактив моддалар;

Халқаро юк ташиш қоидаларига биноан Европа давлатлари хавфлилик даражасига кўра Бирлашган Миллатлар ташкилоти экспертлар қўмитаси тавсиясига кўра юкларни ташиш учун АИК келишуви номи билан ташилувчи буюм ва товарларни ташиш учун халқаро конвенция қабул қилинган бўлиб, унда юклар хавфлилик даражасига биноан қуйидаги 9 классга бўлинади:


Download 31.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling