3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари
Download 31.73 Kb.
|
3-Мавзу. Автомобил транспортида юк ташиш асослари-fayllar.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микро худудлар ва уларнинг хосил бўлиши
- Таянч иборалар
Юк оқими эпюраси ташишни тўғри ташкил этиш билан бирга автомобилларни шаҳарларда ва шаҳардан ташқари магистрал йўлларда оқилона фойдаланишни ташкил этади, ташилувчи юклар хажми (тонналарда) ҳамда бажарилган тонна-километрларда ўлчанувчи транспорт иши (ташиш масофаси ва ҳажми кўпайтмаси) бутун маршрут бўйлаб ва унинг айрим бўлакларида аниқлаш имконини беради; оралик масофалар ва ортиш-тушириш пунктларининг ўтказиш қобилиятини белгилайди; маршрут ёки унинг-айрим бўлаги бўйича тўгри ва орқа йўналишларда ҳаракатни ташкил этишга ёрдам беради; транспорт воситасининг бир қатор иш кўрсатгичларини аниқлаш имконини беради.Микро худудлар ва уларнинг хосил бўлишиАмалиетда йирик шаҳар, иқтисодий худуд ёки аҳоли яшаш жойларида юк обороти кичик жўнатувчи ва қабул қилувчи пунктлар кўплаб тарқоқ жойлашган бўлсалар уларни ўзаро микрохудудларга бирлаштирилишлари мумкин.Микрохудуд дейилганда катта бўлмаган ер участкаси (бўлаги) тушинилиб, уларда ҳар хил миқдордаги юк оборотли пунктлар жойлаштирилган бўлади. Амалда айни пунктларда бор юк оборотининг катта-кичиклиги, илгарилардан бор йўл шаҳобчалари, ва кўчалар, кўприклар жойлашуви, сув (анҳор, дарё) тўсиқлари ва улардан ўтиш ҳамда рухсат этилинган ҳаракат йўналишлари ва шу кабиларни ҳисобга олувчи транспорт алоқалари инобатга олиниб микрохудуд чегаралари белгиланилади. Амалдаги қоидаларга кўра ҳар бир микро худудда юк жўнатувчи ёки қабул этилувчи биргина юк пункти бўлиши тавсия этилади.Микрохудуд чегараси қуйидагича белгиланади: йирик юк хосил этувчи еки юк қабул этувчи пункталар мустақил нуқта қилиниб ажратилади, майдалари-кичик юк оборотлиларини микрохудуд маркази деб аталувчи шартли равишдаги нуқтага бирлаштирилади. Микрохудуд марказлари ўртасидаги масофа микрохудуд тузилиши геометрик марказида эмас, ҳар бир объект юк оборотини ҳисобга олувчи ўртача масофа қабул қилинади.Таянч иборалар:Юк ташишни ташкил этиш, ташиш объектлари, брутто, ортиш-тушириш ишлари, ногабарит юклар, хавфсизлик даражаси, юк кўтара олиш қобилияти, ташишда хавфсизлик техникаси, таралар габаритлари, маркировкалаш, контейнерлар ва тагликлар, юк ҳосил этувчи ва юк қабул этучи пунктлар, юк обороти, нотекисли даражаси, юк оқимлари, юк оқими эмпюраси ва чизмаси, микрохудуд.Download 31.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling