Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet114/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Нагрузка эквивалентная - эквивалент юк - таъсири ҳақиқий оғирликдан юзага келадиган кучланишга тенг бўлган, тузилманинг қаралаётган кесимида кучланишни юзага келтирадиган, иншоот узунлиги бўйича тенг тарқалган шартли юк.
Нагрузка эксплуатационная - фойдаланиш юки - берилган вақт оралиғида йўл тармоғида ҳаракатланувчи юк.
Надежность - ишончлилик - объектнинг талаб қилинган вақт оралиғи давомида берилган вазифани бажариш хусусияти.
Нормальная эксплуатация - меъёрий(нормал) фойдаланиш - технологик шароитларда лойиҳалашда кўзда тутилган меъёр ва топ- шириқларга мувофиқ ҳолда чеклашларсиз амалга ошириладиган фойдаланиш.
Несущая способность сооружения - иншоотнинг кўтариш қобилияти - мустаҳкамлик бўйича иншоотнинг чегаравий ҳолатига жавоб берувчи, юк қиймати билан ифодаланувчи иншоотнинг тавсифи.
Обкатка - чиниқтириш(обкатка) - мазкур линия ёки йўлда энг оғир юк қўлланилгандаги таъсир остида бўлган кўприкни синаш учун ўтказиладиган кўприкни текшириш ва тадқиқ этиш тадбирларидан бири.
Осмотр - кўрик - иншоотнинг техник ҳолатини аниқлаш мақсадида кузатиш вақтида визуал тарзда бажариладиган жараён.
Опора упругая - эластик таянч - таъсирланиши кўчишга мутаносиб бўлган таянчли боғлиқлик.
Отказ сваи - қозиқоёқларнинг ботмаслиги - қоқиладиган қозиқоёқларнинг 10 зарбали белгисигача болғанинг бир зарбаси билан тупроққа ботишининг ўртача қиймати (см да), тебранма ботиришда эса - тебранма ботиргичнинг 1 минутдаги ишида тупроққа қозиқоёқнинг ботиши қиймати (см да).
Площадка грузовая - юкнинг таъсир майдони - автомобиль ғилдирагидан тушадиган босим узатиладиган майдон. Бу босимни кўприкнинг қатнов кўтармаси тўшамаси орқали тарқалиш кенглигини ҳисобга олиб қабул қилинади.
Подъем строительный - қурилиш кўтарилиши - тайёрлашда ва йиғишда эгилиш (букилиш)нинг намоён бўлишидан сўнг уни лойиҳавий тузилманинг берилган шаклини лойиҳалашга солиштиргандаги ўзгариши.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling