Прочность горной породы - тоғ жинсларининг чидамлилиги - жинсларнинг ташқи кучларга қаршилик кўрсатиш қобилияти (сиқилишга, эгилишга, чўзилишга, букланишга ва урганда майдаланишга бўлган қаршиликлари бир-биридан фарқ қилади).
Радиоизлучение грунта рассеянное - тупроқнинг тарқоқ радионурланиши - радионурланиш манбаи - ботирилган зонд атрофини ўраб турган тупроққа радионурланишнинг тарқалиш даражасини ўлчашга асосланган сочилган тупроқ зичлигини аниқлаш услуби.
Радиопросвечивание грунта - тупроқни радионурда текшириш - тупроққа ботирилган нурланиш манбаи ҳисоблагичида
қабул қилинган импульс (туртки)лар миқдорини ҳисоблашга асосланган сочилган тупроқ зичлигини аниқлаш методи.
Раздавливание - янчилиш - бир ўқли сиқилиш шароитида материал намунасининг бузилиши.
Размокание грунта - тупроқнинг ивиши - сувга ботирилгандан кейин тупроқ намунасининг парчаланиши.
Размягчение - юмшаш - материалнинг иситилганда пластик (қайишқоқлик) ҳолатига ўтиш хусусияти.
Разрушение от повторных нагрузок (усталость материала)
- такрорий кучлар таъсирида бузилиш (материалнинг чарчаши) - куч таъсирларининг кўп маротаба такрорланиши шароитида иншоот ёки машина элементининг тўсатдан синиши ёки бузилиши билан якунланадиган, ҳисобланганлардан ошмайдиган ёриқлар пайдо бўлиши ва аста-секин ривожланиши йўли билан материалнинг бузилиши.
Распад шлака - шлакнинг парчаланиши - сув, шамол таъсири ёки ички ўзгаришлар натижасида шлакнинг бўлакланиб ёки кукунланиб бузилиши. Қуйидагиларга ажратилади: темирли - нам таъсирида темир сульфиднинг (FeS) янги бирикмага (Fe(OH)2+H2S) модда ҳажми сезиларли даражада катталашган ҳолда ўтиши натижасидаги бузилиши; оҳактошли - кўпроқ мартен шлакларида гувалакли оҳакнинг гидратланиш (“сўниши”) шароитида содир бўладиган ўз-ўзидан бузилиш; марганецли - таркибидаги марганецнинг намли муҳитда олтингугурт сульфиди билан бирикиши натижасидаги бузилиши; силикатли - иккилик кальций силикатнинг
шаклдан шаклга ўтиши ва модда ҳажми сезиларли даражада
катталашиши билан бирга содир бўладиган вақтдаги парчаланиб ва майда кукунга айланиб бузилиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |