Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спекаемость
- Стойкость
- Сублимация (возгонка)
- Сцепление
Сохраняемость материалов - материалларнинг сақланувчанлиги - материаллар, аралашмалар ва маҳсулотларнинг сақланиш муддати давомида ва ундан кейин ҳамда транспорт билан ташишда техник ҳужжатларда белгиланган шартли эксплуатацион кўрсаткичларини сақлаш хусусияти.
Спайность - қўшилувчанлик - материаллар (донлар, кристаллар, минераллар, жинслар) нинг механик майдаланиши вақтида ажралиш жойида ясси юза ҳосил бўлган ҳолда муайян йўналиш бўйлаб парчаланиш хусусияти. Спекаемость - пишувчанлик - баъзи материаллар (мас., гиллар)нинг энг осон эрувчилари таркиби қисман эриши натижасида истилган (куйдирилган) сари муайян ҳарорат оралиғида юмшаши ва зичлашиши, совутилганда эса янги хусусиятга эга бўлиши, жумладан, ўз мустаҳкамлигини ошириши қобилияти. Старение - эскириш - материалнинг ишлаш шароити, ташқи муҳит таъсири, ундаги ички физика-химиявий жараёнлар кечиши натижасида, хусусиятнинг тикланмас даражада ўзгариши ва материалнинг қаршилиги камая бориши тушунилади. Стойкость - чидамлилик - материалнинг белгиланган таъсирларга бирмунча даражада қаршилик кўрсатиш хусусияти(мас., емирилишга, занглашга қарши чидамлилиги). Структура бетона - бетон структураси - асфальт ва цементбетонларнинг ички тузилиши, бунда улардаги минерал материаллар, боғловчиларнинг сони, сифати, уларнинг ўзаро жойлашиши ва боғланиши тушунилади. Сублимация (возгонка) - сублимация (ҳайдаш) - модданинг кристалл (қаттиқ) ҳолатдан бевосита газли кўринишга эриш босқичини босиб ўтган ҳолда фазали ўтиши. Схватывание - бириктириш - пластик жисм (минерал боғловчи ва сувлар бўла бориб, аралашмаси)нинг аста-секин кўпроқ ёпишқоқ ва камроқ қўзғалувчан ундан кейин қаттиқланиш ҳодисаси юз бериши натижасидаги физик - кимёвий жараён. Сцепление - улашиш - боғловчиларнинг тупроқ ва минерал моддалар билан бирлашиш жараёни, бунда янги турдаги структура ҳосил бўлади. Твердение минерального вяжущего - минерал боғловчининг қотиши - минерал боғловчилар ва сув аралашмасининг бирикишидан кейин бошланадиган қисман ёки тўлиқ кристаллашиши билан аста- секин тош шаклли ҳолатга ўтиши жараёни. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling