Тензометр - тензометр - муайян асосдаги конструкция элементи ёки намунасининг мутлақ узайиши ёки қисқаришини ўлчаш учун асбоб.
Теплоёмкость - иссиқлик сиғими - материалнинг иссиқлик сиғими коэффициенти билан баҳоланадиган, иситилганда муайян миқдордаги иссиқликни ютиши хусусияти ёки жисм ҳароратини 1 Кельвинга ўзгартириш учун зарур бўлган иссиқлик миқдори. Кельвинга жоул (Ж/К)да ифодаланади.
Теплоёмкость удельная - нисбий иссиқлик сиғими - модда (материал) массаси бирлигининг иссиқлик сиғими. Кельвинга жоул (Ж/К)да ифодаланади.
Теплопроводность - иссиқлик ўтказувчанлик - жисмда модда алмашинувисиз юзага келадиган иссиқлик тарқалиш жараёни.
Теплоустойчивость - иссиқликка чидамлилик - ҳарорат ўзгарган шароитда конструкцияда материалнинг ўз хусусиятини сақлаши.
Теплоустойчивость конструкции - конструкциянинг иссиқликка чидамлилиги - конструкция орқали ҳарорат тўлқини ўтиши шароитида конструкциянинг ҳароратлар уйғун тебраниши кенглиги (амплитудаси)ни камайтириш қобилияти.
Термопластичность - термопластиклик - ҳарорат таъсирида органик боғловчилар ва органик минерал материалларнинг ўз физик ҳолатини (қаттиқликдан суюқликкача) ўзгартириш қобилияти.
Термостат - термостат - текшириш ва тадқиқот ўтказиш шароитида материаллар намуналарининг ҳароратини доимий сақлаш учун (одатда,60...3000С чегарасида) лаборатория жиҳози.
Технологические свойства - технологик хусусиятлар - материалнинг ишлаб чиқариш ва фойдаланилиш шароитидаги хусусиятларини (майдаланувчанлик, зичланиш, табақаланишга барқарорлик, юмшаш қобилияти, оқувчанлик, ёпишқоқлик) тавсифлайди.
Тиксотропия - тиксотропия - жисмнинг механик бузилишидан кейин вақт ўтиши билан унинг изотермик шароитларда ўз фазовий тузилмасини қайта тиклаш қобилияти.
Тонкость помола (дисперсность) - уннинг юпқалиги (дисперслиги) -муайян ўлчамдаги элакдан ўтказилган, юза майдони улуши бўйича (см2/г) ёки кукун массаси бўйича чанг кўринишли материаллар (цемент, минерал кукун ва ш.к.) тавсифи.
Трение - ишқаланиш - қаттиқ жисмлар ўртасидаги улар бир- бирига туташадиган ўринларда юзага келадиган ва улар туташадиган текислик йўналишида ётган жисмнинг нисбий силжишига тўсқинлик қиладиган механик таъсирлар.
Ударник - зарба берувчи - асбобнинг тушувчи қадоқ тоши зарбалари таъсиридаги унинг чўкиш қиймати бўйича кўтарма тупроқнинг зичлик даражасини тезкор аниқлаш учун асбоб (Йўлсозлик ИТИ зарба берувчиси).
Удельная эффективная активность (Аэфф) - нисбий самарали фаоллик (Фсам) - инсон организмига уларнинг биологик таъсирини ҳисоблаш билан аниқланадиган, қурилиш материалларидаги табиий радионуклидларнинг жамланган нисбий фаоллигини тавсифлайдиган параметр; килограммга беккерел (Бкғкг)да ўлчанади. Ушбу кўрсаткич бўйича материаллар синфларга бўлинади: I синф - Фсам 370Бк\кг, II синф - Фсам 740Бк/кг, III синф - Фсам 2800Бк\кг.
Do'stlaringiz bilan baham: |