Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet192/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Твёрдость материала - материалнинг қаттиқлиги - материални синаш ва фойдаланилишида белгиланган шароитларда жузъий боғланишлар таъсиридаги пластик деформация ва мўртли бузилишларга қаршилик кўрсатиш хусусияти. Материалнинг қаттиқлигини тахминий баҳолаш учун Ф. Мооснинг нисбий минерологик шкаласидан фойдаланилади (қар.: «Моос шкаласи»). Қаттиқликни миқдорий аниқлаш учун митти қаттиқлик ўлчагич асбоблардан фойдаланилади (мас., ПМТ-3).
Текучесть - оқувчанлик - мустаҳкамликни оширишгача бўлган муайян даражада таранглик чегараси доирасидаги кучланиш шароитида материал пластик деформациясининг вақт ўтиши билан ортиб бориши.
Температура абсолютная (Т) - мутлақ ҳарорат – термодинамик шкала бўйича мутлақ нолдан бошлаб ҳисобланадиган ҳарорат. Кельвин (К)да ифодаланади. Т=t+273,15, бу ерда t- Цельсий (0С) даражаларида ўлчанган ҳарорат.
Температура воспламенения - алангаланиш ҳарорати - материалнинг энг паст ҳароратда аланга олиш ҳарорати тушунилади.
Температура вспышки - учқунланиш ҳарорати - органик боғловчиларни қиздирганда чиққан газларнинг ҳаво билан аралашмасига олов яқинлаштирилганда учқун олиши тушунилади, бунда органик боғловчиларнинг қиздирилган ҳарорати ўлчанади.
Температура размягчения - юмшаш ҳарорати - ҳалқа ва шар лаборатория асбобига жойлаштирилган битумнинг ҳарорати таъсирида юмшаши натижасида стандарт шарнинг ҳалқа орасидан ўтишдаги температураси тушунилади.
Температура хрупкости (или затвердевания) - мўртлик (ёки қаттиқланиш) ҳарорати - юпқа қатламли органик боғловчилар пластик хусусиятини йўқотадиган ва мўрт жисм хусусиятига эга бўладиган ҳарорат.
Температуропроводность - ҳарорат ўтказувчанлик - турғун бўлмаган иссиқлик жараёнлари шароитида материалнинг ҳарорати ўзгариши тезлигини тавсифлайдиган физик параметр. Миқдор
жиҳатдан иссиқлик ўтказувчанликнинг материал нисбий иссиқлик сиғимини унинг зичлигига ўтказишга бўлган нисбати билан тенг.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling