Грубая планировка земель - ерни хомаки текислаш - ер ишларининг асосий ҳажмларини бажариш билан юзани дастлабки текислаш.
Грунтовка шва - чокни ямаш - чокни тозалагандан сўнг, тўлдирувчи материални унинг деворларига яхши ёпишиши учун суюқ ёпишқоқ материал суртиш.
Давление поровое - ковакчадаги босим - тупроқ ковакчаларида жойлашган сувдаги гидродинамик босим.
Действие потока - оқим фаолияти - автомобиль йўли ёки унинг маълум бир қисмини, кўприк ёки бошқа муҳандислик иншоотини бир оқимда кўриш давомийлиги (тўлиқ қурилиш муддати).
Диаграмма распределения земляных масс - ер массасини жойлаштириш диаграммаси - кўтарма ва ўймалар балансини, захира материаллар зарурлигини аниқлаш ёки ортиқча чиққан материалларни жойлаштириш, шунингдек ер ишларини бажаришнинг энг самарали усулларини аниқлаш учун қўлланиладиган диаграмма.
Диспетчеризация строительства - қурилишни диспетчерлаштириш - қурилишдаги ишлаб чиқаришнинг тезкор бошқарув тизими бўлиб, қурилишнинг барча бўғин ва пунктлари билан тезкор техник алоқа воситалари орқали боғланган, қурилиш- монтаж ишлари жадвалига асосланган ҳолда иш олиб борилади.
Длина комплексного потока - комплекс оқим узунлиги - қурилаётгаи йўл бўлагининг узунлиги бўлиб, унга бир вақтда барча ихтисослаштирилган оқим отрядлари ва улар орасидаги технологик танаффус ҳам киради.
Длина специализированного потока - ихтисослаштирилган оқим узунлиги - битта ихтисослаштирилган отряд звено, ёки бригада банд бўлиб кўрилаётган йўл узунлиги комплекс оқим узунлигининг бир қисми (“Ихтисослаштирилган оқим” га қаранг).
Длина частного потока - алоҳида оқим узунлиги - қурилаётган йўлнинг бир отряд, звено, бригада банд бўлган участкаси узунлиги (ихтисослаштирилган оқим узунликлари қисми).
Доуплотнение грунта - тупроқни якуний зичлаш - максималдан паст зичликка эга бўлган тупроқни зичлаш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |