Объект строительства - қурилиш объекти - қурилиш учун тасдиқланган ва керакли молиявий таъминланадиган иншоот (йўл, кўприк ва ҳоказо) ёки ишлаб чиқариш корхонаси.
Ограждение переносное - кўчма тўсиқ - йўлда иш олиб борилаётганида хавфсизликни таъминлаш учун вақтинчалик вертикал тўсиқ.
Одерновка откосов - ёнбағирга чим босиш - ёнбағирнинг чидамлилигини ошириш ва уни сув, шамол ва механик таъсирлардан сақлаш учун чим бостириш.
Ожидание в сетевом графике - тармоқ жадвалидаги кутиш - технологик ва ташкилий жараёнлар учун фақат вақт талаб этиладиган жараён (цементтупроқ қатлам ва бетоннинг қотиш давомийлиги).
Операция рабочая - ишчи операция - иш жараёнининг технологик жиҳатдан бир жинсли ва бўлинмас қисми бўлиб, бир ёки бир неча ишчилари, бир машина ёки машина-механизмлар ва технологик ускуналар звеноси билан бажарилади.
Организация строительства - қурилишни ташкил этиш - ишларни режалаштириш, тезкор бошқариш ва олиб боришнинг тадбирлари комплекси бўлиб, қурилишни ташкил этиш лойиҳасида акс эттирилади. Унда қурилиш-монтаж ишларининг ва қурилиш корхоналари фаолиятининг бир маромда бўлиши таъминланади ҳамда қурилиш муддатида моддий-техник таъминот ташкил этилади.
Оптимальная длина захватка - иш кўламининг оптимал узунлиги - ҳар бир алоҳида оқим учун охирги маҳсулотнинг энг кам келтирилган қийматини олиш имконини берадиган иш кўлами узунлиги.
Отделка обочин - йўл ёқасини пардозлаш - автомобиль йўли қурилишдаги сўнгги технологик жараён бўлиб, йўл ёқасини текислаш, мустаҳкамлаш ва зичлаш ишларидан ташкил топган. Асосан, автогрейдер ва ғалтак машиналарда бажарилади. («Йўл ёқасини мустаҳкамлаш» га қаранг).
Отделка откосов - қияликларга ишлов бериш - йўл пойи қияликларини, ўймалар қияликларининг захиралари ва қисмларини текислаш билан биргаликда режалаштиришни ўз ичига оладиган, йўл пойини кўтаришдаги охирги технологик жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |