Надзор технический - техник назорат - буюртмачи ёки қурилаётган объект дирекцияси томонидан кўприк ва йўл
объектларининг қурилиши боришини муҳандислик назорат қилиш. Бундан асосий мақсад, махсус низом асосида қурилиш-монтаж ишларининг ҳажми, баҳоси, сифати ва бажарилиш муддати кўрсаткичларининг лойиҳа ва сметадаги кўрсаткичларга мослиги, ҳамда ишлаб чиқариш ва қабул қилиш жараёнида қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилаётганлигини назорат қилиш.
Намыв грунта - тупроқни ювиш - тупроқ иншоотлари (кўтарма, дамба ва ҳоказо)га гидроаралашма кўринишидаги тупроқни ётқизиш. қисман сув иншоотга сингади ва қисман силқиб чиқиб кетади. Уч хил тупроқ ювиш тури бор: эстакадали усул - бунда тақсимловчи қувурни эстакадада ўрнатиб, бошқариладиган туйнуклар қаторидан гидроаралашма қуйиб юборилади; эстакадасиз усул - бунда қувур бевосита ювилаётган тупроққа ўрнатилади, гидроаралашма эса қувурлар звеносининг энг чеккасидагидан қуйилади (энг механизациялашган ва арзон усули); қуйи таянчли
усул - бунда тарқатувчи қувурни қуйи таянчларда ўрнатиб, гидроаралашмани ювилмайдиган юзага бир неча қувурлар звеносидан қуйиб юборилади.
Нарезка швов - чокни қирқиш - бетон қоплама юзасидан чиқиб қолган қалинликни чокқирққичлар билан қирқиб, чоклар тўлдирилганда бемалол текис юза ҳосил бўлишини таъминловчи операция. Янги ётқазилган бетонда 15-.25 минутдан сўнг тебранма пичоқ билан, қотган бетонда эса бир ва бир нечта чок қирққичлар билан 12-24 соатдан сўнг чоклар қирқилади.
Научно-техническое сопровождение строительства - қурилишда илмий-техник ҳамкорлик - янги самарали илмий ишланмаларни тадбиқ этиш, қурилиш қийматини пасайтириш ва сифатини ошириш мақсадида лойиҳавий қарорларни қабул қилиш ва қурилиш ишларини бажариш босқичида, йўл-кўприк қурилишида илмий ходимлар ва муҳандисларнинг иштироки.
Непоточные методы строительства - қурилишнинг кетма- кетсиз услуби - йўл қурилишида қилиниши лозим бўлган барча ишлар алоҳида участкаларга ажратиладиган ишлаб чиқариш усули. Ҳар бир участкадаги йўл пойидан то қоплама қурилишигача бўлган барча ишларни бажариш битта ташкилотга топширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |