Автомобиль йўллари


Коэффициент использования машин


Download 0.7 Mb.
bet204/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Коэффициент использования машин - машиналардан фойдаланиш коэффициенти - йўл қурилиши машиналарининг бандлиги ва уларнинг кўрсатилган меъёрда ишлаши техник- иқтисодий кўрсаткичи, икки хил фарқланади: а) календар вақтидан фойдаланиш бўйича: битта машинанинг иш вақти соатлари сонининг шу календар даври давомийлиги (соатларда) га нисбати; б) машиналардан вақт бўйича фойдаланиш: битта машинанинг хисобий ишчи вақт давомийлигининг ишлар тартиби режаси бўйича ўрнатилган ишчи вақт давомийлигига нисбати.
Коэффициент механизации - механизация коэффициенти - механизациялашган усулда бажарилган ишлар ҳажмининг (машина ва механизациялашган жихозлар ёрдамида) йўл қурилиши ёки йўлдан фойдаланишдаги ишлар умумий ҳажмига нисбати, механизация даражасини белгилайди.
Коэффициент сменности - сменалилик коэффициенти - машина ва жиҳозлардан суткалик фойдаланишни баҳолаш
кўрсаткичи. Ишлатилаётган машиналар сонининг паркдаги мавжуд шу турдаги машиналар сонига нисбати билан аниқланади. Ёки бир суткалик ишланган машина-смена қийматининг наряддаги жами машина, жиҳозлар вақтига нисбати орқали аниқланади.
Коэффициент уплотнения относительный - нисбий зичланиш коэффициенти - резервдан олинган тупроқ ҳажмининг кўтармадаги худди шу тупроқ ҳажмига нисбатини билдиради. Кўтармадаги тупроқ зичлигини резервдаги тупроқ зичлигига солиштириш учун фойдаланилади.
Кривая объемов грунта - тупроқ ҳажмлари эгрилиги - тупроқ ҳажмларининг (кўтарма ва ўйма) чизиқли тақсимланиши графиги бўлиб, қурилаётган йўлнинг ҳар бир бўлагида ўртача ташиш узоқлиги ва уларни рационал тақсимлаш учун фойдаланилади.
Маршрутный лист - йўналиш варақаси - ишлаб чиқарилган маҳсулот ва объектларга ярим фабрикатлар (чақиқ тош, шағал, қум ва бошқалар) ҳамда темирбетон жиҳозларини етказиш ва ҳисобга олиш маълумотларини ўзида мужассамлаштирган ҳужжат.
Материальнотехническое обеспечение - моддий-техник таъминот - қурилишни материаллар, деталлар, маҳсулотлар, қурилиш ва йўл машиналари, транспорт воситалари, қурилиш- монтаж ишларини бажариш учун асбоблар, шунингдек йўл қурилиши корхоналари учун технологик жиҳозлар билан ўз вақтида таъминлаш ва режалаштириш бўйича тадбирлар мажмуи.
Машино-схема - машина-схема - бирор йўл қурилиши машинасининг иш ҳажмини бажариш ва ундан фойдаланиш даражасини белгиловчи, ҳақиқий ва режалаштирилган вақт сарфи кўрсаткичи. Йиллик иш сменалари сони, сменали юкланганлик, ишлаб чиқариш шароитларига боғлиқ бўлади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling