Автомобиль йўллари


Приемка дороги в эксплуатацию


Download 0.7 Mb.
bet212/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Приемка дороги в эксплуатацию - йўлни фойдаланишга қабул қилиш - давлат комиссияси томонидан тугалланган автомобиль йўли ёки унинг бўлагини иш ҳажмининг лойиҳадагига мослиги ва сифатини текширган ҳолда доимий фойдаланиш учун қабул қилиб олиш.
Приемка законченных работ - тугалланган ишларни қабул қилиш - буюртмачи ёки дирекция томонидан иншоот ёки йўлнинг комплекс қурилиш тугатилган алоҳида қисмини оралиқ қабул қилиб олиш. Бу ишларнинг сифати, лойиҳа ҳамда ишларни олиб бориш қоидаларига мослиги текширилади ва банк орқали молиявий таъминланади.
Приемка скрытых работ - беркитиб юбориладиган ишларни қабул қилиш - келгусида бутунлай ва қисман иншоотнинг бошқа бўлаклари ёки йўл пойи ва тўшамасининг конструктив қатламлари билан беркитиб юбориладиган ишларни техник назорат вакиллари томонидан оралиқ қабул қилиб олиш. Сўнгра навбатдаги ишларни давом эттиришга рухсат олинади.
Программа производства земляных работ - ер ишларини бажариш дастури - тупроқдан фойдаланиш жадваллари ва тупроқ
массивларини жойлаштириш диаграммалари асосида тузилган дастур.
Продление строительного сезона - қурилиш мавсумини чўзиш
- махсус ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш (аралашмаларга сувнинг музлаш ҳароратини пасайтирувчи реагентлар киритиш, аралашмалар ингредиентларини иситиш ва ш.к.) ҳисобига кузги- қишки даврдаги таъқиқланган ҳарорат меъёрлари шароитида қурилиш ишларини бажариш мумкинлиги.
Проект организации строительства (ПОС) - қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) - лойиҳа ташкилотлари томонидан лойиҳанинг қурилиш қисми (ишчи лойиҳа) билан бир вақтда ишлаб чиқиладиган техник ҳужжат. Бошланғич маълумотлар сифатида қуйидагилар хизмат қилади: техник-қидирув материаллари, қурилиш материаллари, конструкциялари ва механизация воситаларидан фойдаланиш учун низом, маҳаллий материаллар, сув, электр энергияси, буғ кабилар билан таъминлаш ҳақидаги маълумотлар. ҚТЭЛ материалларини тахтлаш махсус қоидалар асосида бажарилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling