Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet209/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Отсыпка грунта - тупроқни тўкиш - транспорт ва ер қазиш- транспорт машиналари билан тупроқдаги кўтарма қопламаларини қуриш.
Оценка уровня качества - сифат даражасини баҳолаш - сифат кўрсаткичлари номенклатурасини танлаш, уларнинг сонли қиймат (балл)ларини аниқлаш ҳамда маҳсулот сифатини бошқаришда қўлланиладиган энг мақбул ечимларни асослаш мақсадида база ва нисбий кўрсаткичлар қийматларини белгилаш каби операциялар йиғиндиси. Дифференционал, аралаш ва комплекс усулларда олиб бориш мумкин.
Папильонирование - папильонлаш - тупроқ суриш снарядининг қозиқ - арқонли ёки арқонли ва лебедкали усулда забойни ишлаши жараёнидаги илгариланма ва кўндаланг ишчи ҳаракатланиши.
Период действия потока - оқимнинг ҳаракат даври - бир оқимдан иборат бўлган автомобиль йўли ёки унинг муайян участкаси, кўприк ёки муҳандислик иншооти қурилишининг давомийлиги.
Перемещение грунта поперечное - тупроқни кўндаланг силжитиш - тупроқни йўл ўқига кўндаланг йўналишда силжитиш
(автогрейдер, бульдозер, грейдер-элеватор ва автосамосвал ёрдамида бажарилади).
Перемещение грунта продольное - тупроқни бўйлама силжитиш - тупроқни йўл ўқига ёндош тарзда силжитиш (скрепер, бульдозер, автосамосвал ва бошқа машиналар ёрдамида бажарилади). Перерывы в строительстве - қурилишдаги танаффуслар -
йўл қурилишидаги барча ёки баъзи бир операциялар бажарилмайдиган вақт бўлаклари. Икки хил танаффуслар бўлади: а) ташкилий танаффуслар - иш фронтини тайёрлаш учун; б) технологик
- ишлаб чиқариш ёки материаллар хусусиятидан келиб чиққан танаффус.
Период заключительный - якунловчи давр - йўл қурилишидаги шундай даврки, унда барча камчиликлар йўқотилиб, фойдаланишга топширилаётган йўл бўйидаги омбор ҳамда вақтинчалик иншоот ва мосламалар тугатилади.
Период основной - асосий давр - автомобиль йўли лойиҳасига асосланиб, барча қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган йўл қурилишидаги давр.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling