Механизация дорожных работ - йўл ишларини механизациялаш - йўл ва кўприклар, уларни таъмирлаш ва фойдаланишда асосий ва қийин ишлаб чиқариш жараёнларини машиналар ёрдамида бажариш. Бу ҳолатда меҳнат самарадорлиги ва иш сифати оширилади, қурилиш, қайта қуриш ва таъмирлаш давомийлиги камаяди, йўл ишларининг меҳнат шароити яхшиланиб, иш харажатлари камаяди.
Механизация работ комплексная - механизациялашган ишлар комплекси - йўл ва кўприк қурилишидаги технологик жараёнларнинг асосий ва ёрдамчи операцияларини қўл меҳнати сарфламай, фақат асосий ва комплектини тўлдирувчи ёрдамчи
машиналар ва технологик жиҳозлардан фойдаланиб ва автоматлаштирилгаи усулда бажарилиши.
Механизация малая - кичик механизация - йўл ишларидаги алоҳида технологик жараёнларни механизациялашган асбоб ва ускуналардан фойдаланиб бажариш усули.
Мощение - тош ётқазиш - тош материаллар (чорқирра тошлар, ёғоч-тош шашкалари ва йўнилган тош)ни тайёрланган асос(қум,шағал, бетон)га териб ётқазиш.
Наброска каменная - тошни устма-уст ташлаб мустаҳкамлаш - кўтарма ён бағрининг сув босиб турадиган қисмини шакли нотекис тошларнинг эркин терилиши ёрдамида мустаҳкамлаш. Набрызгбетон - бетон сачратиш - цементбетон қопламани сиқилган ҳаво энергияси таъсирида махсус мослама ёрдами (цемент-
замбарак ва цемент-шприц машина)да сачратиб ётқазиш.
Надвижка грунта - тупроқни силжитиш - йўлнинг тупроқ пойи қурилишида скреперлар ёрдамида ташиб келтирилган тупроқни ёки ён захирадан машиналар (бульдозерлар ва автогрейдерлар) ёрдамида ўйиб олинган тупроқни кўтармага силжитиш ва ётқазиш.
Надзор авторский - муаллифлик назорати - автомобиль йўли, кўприклар ва йўл хизмати иншоотларининг қурилиш даври ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш вақтида ушбу иншоотлар ёки уларнинг бир қисмини лойиҳалаган лойиҳа ташкилотлари томонидан ўтказиладиган назорат.
Do'stlaringiz bilan baham: |