Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Индустриализация дорожного строительства
- Карта намыва
- Качество продукции
- Киркирование
Измельчение грунта - тупроқни майдалаш - тупроқни ёпишқоқ боғловчи материаллар билан мустаҳкамланганда қоришма сифатини яхшилаш учун бажариладиган технологик операция. Махсус мосламалар билан бажарилади.
Индустриализация дорожного строительства - йўл қурилишни индустриализациялаштириш - қурилишнинг шундай усулики, бунда ишларнинг мумкин бўлган энг кўп қисми замонавий механизация воситаларига эга ва хизмат кўрсатиш доираси кенг бўлган автоматлаштирилган бошқарувли йўл қурилишининг йирик ишлаб чиқарш корхоналарига кўчирилади. Бу усул билан мунтазам йўл қурилишда қурилиш - монтаж ишларини тайёр қоришма, маҳсулот ва қисмлардан фойдаланиб бажаришни таъминлаш натижасида қурилишдаги умумий сарф-харажатлар камайиб, қурилиш муддати қисқаради ва объектни фойдаланишга топшириш тезлашади. Инструкция - қўлланма - Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат қурилиши бошқарувидаги органлар тасдиқлайдиган ва нашр этадиган меъёрий-техник ҳужжат. Алоҳида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш, йўл тўшамасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш, баъзи материаллар, конструкциялар ва жиҳозларни қўллаш каби ишларга техник талабларни белгилайди. қурилиш қоидалари ва меъёрларининг тегишли бўлимлари кенгайтирилган кўринишда ишлаб чиқилади. Кўпинча йўриқномалардан ҳам фойдаланилади. Карта намыва - тупроқни ювиш харитаси - гидроаралашмани сув билан силжитиб, керакли жойга тушириш учун режалаштирилган жой. Карта технологическая - технологик харита - қайта - қайта такрорланувчи, оммавий қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун фойдаланиладиган ҳужжат. Бу ҳужжатда ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этишнинг рационал ечимлари замонавий, энг самарадор механизация воситалари билан алоҳида иш турларини бажаришнинг кетма-кетлиги технологик схемалар тарзида кўрсатилади. Йўл ишларини ташкил этиш лойиҳаси ёки унга тўлдирувчи ҳужжат ўрнида фойдаланилади. Качество продукции - маҳсулот сифати - маҳсулотнинг жами хусусиятлари йиғиндиси бўлиб, истеъмол доирасидаги хизмат муддатида ўзининг яроқлилик даражасини кўрсатишни белгилайди. Маҳсулот сифатини баҳолаш ва унинг яроқлилигини аниқлаш учун сифат кўрсаткичларидан фойдаланилади. Киркирование - киркилаш - кирки ёки ер юмшаткич машиналари ёрдамида эски йўл тўшамасини бузиш, йўл қурилиши ёки қайта таъмирланаётганда бажарилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling