Виброуплотнение - виброзичлаш (тебранма зичлаш) - бир вақтда босим ва зичлагич оғирлигининг тебраниши таъсиридаги динамик зичлаш.
Визирка - визирка - Т-шаклдаги рейка, катта бўлмаган учаскаларда йўл пойини режалаштириш ёки унинг текислигини текшириш учун қўлланилади.
Вместимость (емкость) - сиғим - идиш ва сиғимларнинг ички ҳажми.
Водопонижение - сув сатҳининг пасайиши - қурилиш даврида тупроқдаги ёки тупроқ қатламлари орасидаги сув ҳавзаси сатҳини нинали фильтрлар, сув насослари, ҳамда керакли ҳудуддаги пармалаш ғовакларида жойлаштирилган махсус воситалар ёрдамида бошқариб пасайтириш.
Восстановление трассы - йўл ўқини тиклаш - лойиҳаланган ва қидирув ишлари ўтказилган йўл ўқини жойида топиб, уни мустаҳкамлаш ишларининг йиғиндиси.
Вынос пикетажа - пикетажнинг белгиларини четга чиқариш - пикетлар чегаралари ва уларнинг тартиб рақамларини кўрсатувчи, йўл пойи доирасидан ташқаридаги (резервлар, ариқлар) қурилмалар.
Выработка на одного рабочего - бир ишчининг маҳсули - қурилишнинг смета қийматини ишчилар сонига бўлиш билан аниқланади.
Выторфовывание - торфни чиқариб ташлаш - йўл пойи кўтармаси асосидаги торфли тупроқни олиб ташлаш; механизациялашган, портлатиш ва гидромеханик усуллар, шунингдек олдиндан юмшатиб ёки юмшатмасдан кўтарма оғирлиги босими билан чўктириш усуллари қўлланилади.
Выкорчевывание - тўнкалардан тозалаш ишлари - тайёргарлик ишларидан бири. Йўл учун ажратилган минтақани йўл қурилиш ишлари олиб бориш учун дарахт тўнкаларидан ва илдизлардан тозалаш.
Гидромеханизация - гидромеханизация - тоғ жинслари ёки тупроққа ишлов беришнинг механизациялашган усули. Бунда сув оқими ва босимидан фойдаланиб, тупроқ маълум жойга ташилади, йўл пойи қурилади ёки тупроқ ётқизилади.
Гидропосев - сув билан уруғ сепиш - йўл пойи ён бағ-
рини ўсимлик тупроғидан фойдаланмаган ҳолда, мустаҳкамлаш усули. Бу ишда кўп йиллик ўт-ўлан уруғлари, сомон, қиринди, целлюлоза, плёнка ҳосил қилувчи материаллар аралаштирилиб, гидросеялка ёрдамида ўйма ёки кўтарма ёнбағирларига сув сепиб, мустаҳкамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |