Удлинение относительное - нисбий узайиш - чизиқли
элемент, намуна ёки уларнинг қисмлари мутлақ узайиши ёки камайишининг,б.а.,чўзилиш вақтидаги ўсишининг, дастлабки вақтдаги узунлигига нисбати, улушлар (фоизлар)да ўлчанади.
Ультразвук (Уз) - ультратовуш (Ут) - инсон қулоғи билан идрок қилинмайдиган, 20кГц дан юқори частотали эластик муҳитнинг механик тебраниши. Қоплама ёки намуна-ларни бузмасдан бетоннинг мустаҳкамлик хусусиятини аниқлашда лаборатория ёки дала асбоблари учун фойдаланилади.
Уплотняемость - зичланганлик - энг кам энергия сарфи шароитида материалнинг берилган зичликка эга бўлиш хусусиятлари.
Упругость - эгилувчанлик - деформацияни юзага келтирган куч йўқ қилингандан кейин қаттиқ жисм (материал)нинг дастлабки ҳажм, шакл ва чизиқли ўлчамини қайта тиклаш хусусияти.
Усадка - чўкиш - нисбий намлиги 100% дан кам бўлма-
ган ҳаво муҳитида материал (бетон, эритма ва б.) қаттиқлашганда ёки капилляр ва молекуляр таъсир билан юзага келадиган тупроқ қуруқлашганда ҳажмининг камайиши, шунингдек сув билан бириккан қатлам қалинлигининг камайиши. Цементнинг гидратланиш жараёни ва тупроқ намлигининг ўзгариши билан боғлиқ.
Усталость материала - материалнинг чарчаши - конструкция материалида аста-секин пайдо бўладиган, йиғиладиган ва ривожланадиган ёриқларни юзага келтирадиган, вақти-вақти билан
даврий равишда кўп марта такрорланадиган таъсирлар натижасида материалнинг физик-механик хусусиятлари ўзгариши.
Устойчивость - барқарорлик - иншоотлар ва улар элементларининг дастлабки шаклини ва шаклий ўзгаришдаги ўхшашликни сақлаган ҳолда, бузмасдан сиқилувчи ва эгилувчи кучланишга қаршилик кўрсатиш қобилияти.
Устойчивость смеси к расслаиванию по показателю стекания вяжущего - боғловчиларнинг оқиб тушиши кўрсаткичи бўйича аралашмаларнинг қатламланишга барқарорлиги - қайноқ чақиқ тош-мастикали асфальтбетон аралашмаларнинг боғловчилар билан ушлашиш хусусиятларини аниқлаш услуби.
Do'stlaringiz bilan baham: |