Управление качеством - сифатни бошқариш - маҳсулотни ишлаб чиқариш, ундан фойдаланишда зарурий сифат даражасини ўрнатиш, таъминлаш ва уни ушлаб туриш. Бунинг учун корхона маҳсулоти сифатига таъсир этадиган омил ва шароитлар ҳамда сифат доимий равишда назоратга олинади.
Уровень качества - сифат даражаси - маҳсулот сифатини кўрсатувчи нисбий белги бўлиб, унинг жами сифат кўрсаткичлари маҳсулотининг жами мавжуд базавий сифат кўрсаткичларига солиштириш орқали аниқланади.
Ускорение твердения бетона - бетоннинг қотишини тезлатиш - қуйидаги усуллардан бири ёки иккаласини қўллаб амалга
ошириладиган технологик жараён: механик - бетоннинг солиштирма юзасини кўпайтириш ёки бетон қоришмасининг активлигини ошириш; кимёвий - қотишни тезлатувчи қўшимчалар (СаСL2 ННК ва бошқалар ) қўшиш; иссиқлик - буғлатиш ёки электр билан иситиш; Иситиш усули ҳаво ҳароратининг паст қийматларида муҳим аҳамиятга эга.
Условия технические - техник шартлар - меъёрий-техник ҳужжат бўлиб, иншоотлар ва шу кабиларнинг техник-ишлаб чиқариш маҳсулотини белгилайди. Агар уларга стандартлар бўлмаса, техник шартлар стандартлар кучига эга.
Установка ограждающих устройств - тўсиқ мосламаларини ўрнатиш - лойиҳага асосланиб, барча турдаги - йўналтирувчи (сигнал), ушлаб турувчи ва (отбой) эластик тўсиқларни ўрнатиш. Автомобиль йўли қурилишининг якунловчи жараёнларидан бири бўлиб, қатнов хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бажарилади.
Установка рельс-форм - рельс-шаклни ўрнатиш - цементбетон қопламаларни қуришдаги технологик жараён бўлиб, бетон ётқизгич машиналарининг юриши, қоплама юзасининг равонлиги ва қоплама плиталари чеккаси зичлигини таъминлаш учун рельс-шаклларни ташиб келтириб, уларни кранлар ёрдамида олдиндан тайёрланган ва текисланган асосга ўрнатиш.
Устройство соединений плит - плиталар туташувини ўрнатиш - ёнма-ён жойлашган плиталар четига тушаётган юк остида уларнинг биргаликда ишлаши учун ҳар бир плита қалинлиги ўртасида ва энининг маълум оралиқларида пўлат анкерлар ўрнатиш бўйича бажариладиган технологик жараён.
Do'stlaringiz bilan baham: |