Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet225/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Распределение материалов - материалларни тарқатиш - йўл тўшамасининг тузилма қатламини ётқазишдаги асосий технологик жараён бўлиб, майдон бирлигига керакли ҳажмда тош материаллар ёки боғловчилар билан боғланган аралашмани бир текис тарқатиш. Махсус тарқатгичлар ёки автогудронаторларда бажарилади.
Ритмичность производства - ишлаб чиқариш ритми - ишлаб чиқариш (қурилиш) операцияси учун зарурий вақт сарфини ўрнатиш, иш вақти ўлчамлари ва уни йўқотиш сабабларини аниқлаш мақсадида иш вақтидан фойдаланишни кузатиш ҳужжати.
Рифление покрытия - қоплама юзасида ғадир-будирлик ҳосил қилиш - асфальтбетон ва бошқа турдаги қопламалар қурилишидаги сўнгги технологик жараён бўлиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун бажарилади. Янги ётқазилган асфальтбетон қопламаси юзасига майда-майда қора чақиқ тош тарқатилади ва уни текислаб, юзаки ишлов берилади.
Чистовая планировка земель - ерни охирги текислаш - ер ишларининг кичикроқ ҳажмида юзани якуний текислаш ва микрорельефни тўғрилаш.


    1. Йўл ташкилотларининг ишлаб чиқариш корхоналари.




Активизация материалов - материалларнинг фаоллигини ошириш - минерал материал (тош, чақиқ тош, шағал, қум, минерал кукун)лар юзасининг фаоллигини уларга сиртқи фаол моддалар ёки фаолаторлар (оҳактош ва бошқалар) билан ишлов бериб ошириш йўли. Бу ишлов бериш майдалаш жараёнида ҳосил бўлган янги юзаларнинг энергетик ҳолатини ва ўзгарувчан таъсирчанлик хусусиятини ҳисобга олиб тош майдалаш заводлари ва базаларида олиб борилади.
Аэрация - чангланувчи материаллар (цемент, минерал кукун, оҳак)ни ортиш, омборга тушириш, силжитиш ва фойдаланиладиган манзилга сиқилган ҳаво билан етказишни таъминлаш. Бунда сиқилган ҳаво таъсирида материаллар оқувчанлик касб этади.
База битумная - битум базаси - йўл ташкилоти ишлаб чиқариш корхонаси (асфальтобетон заводи ёки эмульсия омбори) нинг цехи бўлиб, боғловчи материалларни қабул қилиш, сақлаш ва ишчи ҳолатга келтириш ҳамда аралашма, эмульсия тайёрлаш учун истеъмолчига етказиш мақсадида махсус жиҳозланган иншоот.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   221   222   223   224   225   226   227   228   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling