Автомобиль йўллари


Завод асфальтобетонный (АБЗ)


Download 0.7 Mb.
bet227/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Завод асфальтобетонный (АБЗ) - асфальтбетон заводи (АБЗ) - асфальтбетон қоришмаси ва қора чақиқ тош тайёрлайдиган йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхонаси. Аниқ технологик кетма-кетликда тузилган, машина ва агрегатлар билан автоматлаштирилган ҳолда бошқариладиган кўчма ёки кўчмас турдаги технологик жиҳозлар мажмуидан иборат. Бу жараёнларга материалларни сақлаш, силжитиш, дозалаш, қоришма ташкил этувчиларни аралаштириш ва тайёр қоришмани транспорт воситаси билан ётқазиладиган жойга элтиш кабилар киради.
Завод или полигон железобетонных изделий - темирбетон жиҳозлари заводи ёки полигони - йўл ташкилотинииг ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, йўл қурилишидаги йиғма қоплама, кўприк, қувурлар, мунтазам чизиқли иншоотлар, йўлнинг жиҳозлаш қисмлари ва бошқа иншоотлар учун темирбетон ва бетон жиҳозлар
тайёрлашга ихтисослашган. Завод туман аҳамиятига эга бўлган, ишлаб чиқариш қувватига кўра юқори бўлинма, полигон эса битта йўл қурилиши бошқармаси объектларини таъминловчи маҳаллий бўлинмадир. Ҳар иккиси ҳам йил давомида ишлаш учун мўлжалланган.
Завод каменнодробильный (щебеночный завод) - тош майдалаш заводи (чақиқ тош заводи) - тоғ жинслари(тош, шағал)ни бойитиш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган катта қувватга эга, саноат туридаги ишлаб чиқариш корхонаси. Бу корхонада майдалаш, саралаш, ювиш, махсус бойитиш жараёнлари (гидроклассификация, мустаҳкамлик бўйича таснифлаш) ва тайёр маҳсулот омборлари мавжуд. Кўпинча ишлаб чиқарилаётган карьер ҳудудида ёки унинг атрофида қурилади.
Завод цементобетонный - цементбетон заводи - цементбетон қоришмалари ёки қоришманинг қуруқ ташкил этувчиларини тайёрловчи йўл ташкилотининг ишлаб чиқариш корхонаси. Аниқ технологик кетма-кетликда тузилган, машина ва агрегатлар билан автоматлаштирилган ҳамда бошқариладиган жараёнларни бажарувчи кўчма ёки кўчмас турдаги технологик жиҳозлар мажмуидан иборат. Бу жараёнларга материалларни сақлаш, силжитиш, дозалаш, қоришма ташкил этувчиларини аралаштириш ва тайёр ёки қуруқ қоришмани транспорт воситаларида қурилиш объектига элтиш ишлари киради.
Изделия - маҳсулотлар - йўл ташкилотлари корхонала- рининг ёки қурилиш саноатининг маҳсулоти бўлиб, барча
қурилиш қисмлари каби, лойиҳавий-техник шартлар ва стандартлар талабларига жавоб берувчи алоҳида иншоотларнинг тугалланган элементларидир.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   223   224   225   226   227   228   229   230   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling