Автомобиль йўллари


Подготовка месторождения (карьера)


Download 0.7 Mb.
bet229/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Подготовка месторождения (карьера) - кон (карьер)ни тайёрлаш - конда иш бошлашдан олдин бажариладиган ишлар тўплами бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: қазиб олиш учун танланган майдонни дарахтлар, буталар, тўнкалардан тозалаш, карьерни сув босишдан сақлаш; траншеялар учун йўл ёки зиналар ҳосил қилиш; кон юзасининг очиш зиналарини барпо этиш.
Полуфабрикаты - яримфабрикатлар - йўл қурилиши ташкилоти ёки қурилиш материаллари саноати корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулот (щебень, темирбетон буюмлар, қора чақиқ тош, фаоллаштирилган минерал кукуни, битум ёки қатрон эмульсияси, асфальтбетон ёки цементбетон қоришмаси ва ҳоказо) бўлиб, стандартлар ва техник талабларга жавоб берган ҳолда, бир ёки бир неча босқичдан сўнг қисм ёки буюм ишлаб чиқариб тайёр қилиш ёки йўл тўшамаси қатламларини ётқазиш ва кўприк, қувурлар қурилишида фойдаланиш учун мўлжалланган ярим маҳсулотлар тайёрлаш.
Предприятия производственные дорожные - йўл ишлаб чиқариш корхоналари - йўл қурилиши ёки йўл таъмирлаш ташкилотлари - йўл қурилиш материаллари, қоришмалари ва буюмлари билан таъминловчи корхоналар (ЦБЗ, АБЗ, ТМЗ, ТБКЗ, қуруқ қоришмалар ҳамда битум эмульсияси, ёғоч базалари, полигон ва карьерлар). Юқорида саналган асосий ишлаб чиқариш корхоналаридан ташқари барча турдаги машина ва жиҳозларнинг тўхтовсиз ишлашини, уларга хизмат кўрсатишни таъминловчи ёрдамчи корхоналар (таъмирлаш устахоналари, йўл ва транспорт машиналарининг саройлари, материаллар омборлари, тайёр қисм ва конструкциялар, жихозлар ва эҳтиёт қисмлари омборлари) ҳамда электр энергияси (электростанциялар), сиқилган ҳаво (компрессорлар), буғ (қозонхона), сув (насослар) билан таъминловчи асосий ва ёрдамчи хизмат кўрсатиш корхоналари ҳам мавжуд.
Приготовление дорожных смесей - йўл қоришмаларини тайёрлаш - йўл қоришмаларининг ташкил этувчиларини транспортда элтиш, дозалаш ва аралаштириш, асосан, тош материалларини органик ёки ноорганик боғловчилар билан, фаоллаштирувчи қўшимчалар ёки уларсиз аралаштириш ишларини ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш жараёни.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling