Работы взрывные - портлатиш ишлари - қоя, тоғ жинслари, муз ва музлаган тупроқларни ҳамда бузилиши лозим бўлган қурилиш тузилмаларини, кўприк таянчлари олдидаги жойни бузиш, бўлакларга бўлиш, майдалаш ва силжитиш мақсадида портловчи
моддалар ёрдамида олиб бориладиган технологик жараёнлар мажмуи.
Работы вскрышные - очиш ишлари - фойдали қазилма (шағал, тош) карьери юзасини ёпиб турган бўш жинслар қатламини олиб ташлаш бўйича бажариладиган технологик жараёнлар.
Работы горные открытие - очиқ тоғ ишлари - топилма конларини ишлаётганда карьер юзасини очиқ усулда қазиш ишлари бўйича асосий технологик жараёнлар мажмуи.
Работы погрузочно - разгрузочные - юклаш-тушириш ишлари - қурилишдаги технологик ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, йўл қурилишини таъминлаш мақсадида йўл қурилиши материаллари, буюмлари, қисмлари ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни транспорт воситаларига юклаш ва тушириш ишларини ўз ичига олади.
Разведка геологическая - геологик қидирув ишлари - тоғ жинсларининг марказлашган ва йўл бўйидаги конларини, уларнинг сифати ва захирасини олдиндан баҳолаган ҳолда қидирув ишларини олиб бориш.
Разработка месторождения (карьера) - топилма конларидаги ишлар - топилма конини очиш, конни тайёрлаш ва фойдали тоғ жинсини қазиб олиш каби аниқ кетма-кетликда ва ҳужжатларга асосланиб бажариладиган тоғ-кон ишларининг йиғиндиси.
Склад базисный - базавий омбори - темир йўл станциялари ва ташқи транспорт тармоқлари пунктлари ёнида қуриладиган йўл тўшамасининг кўчмас иншооти бўлиб, йўл қурилиши материалларини қабул қилиш ва узоқ муддат сақлаш ҳамда объект ёнидаги омборларга етказиш учун мўлжалланган. Базавий омбор йўл ташкилотлари учун ташиб келтириладиган барча бошқа юкларни ҳам қабул қилиб олади.
Склад материалов - материаллар омбори - моддий қийматга эга бўлган материаллар (қурилиш материаллари, эҳтиёт қисмлари, асбоблар ва бошқалар)ни сақлаш, тарқатиш учун мўлжаллангап иншоотлар ва мосламалар мажмуи. Автомобиль йўли қурилиши ва улардан фойдаланишда материаллар ёпиқ жойларда, шийпон остида, очиқ ҳаводаги штабель кўринишида ёки махсус иншоотлар (битумсақлагич, ёнилғи ва мойлаш материаллар учун) да сақланади. Омборлар қуйидаги турларга бўлинади: объект олдидаги (қурилиш олдидаги) базавий (кўчмас) ва махсус цемент, суюқ ёнилғи ва мойлаш материаллари учун.
Do'stlaringiz bilan baham: |