Устройство шероховатости - ғадир-будирликларни ҳосил қилиш - тишлашишнинг талаб қилинган коэффициентини таъминлай олмайдиган хомаки қопламанинг асфальтбетон ва бошқа турларини қуришнинг охирги технологик жараёни. Қоплама қатламига қора чақиқ тош ётқазиш, унинг юзасига ишлов бериш ёки қуйма эмульсион-минерал аралашмалардан юпқа ҳимоя қатламини ўрнатиш усули билан бажарилади.
Уход за бетоном - бетонни парваришлаш - янги ётқазилган бетоннинг яхши қотиши учун керакли шароитларни таъминловчи тадбирлар мажмуи.
Уход за бетоном или грунтом (материалом), укрепленным минеральными вяжущими - минерал боғловчилар билан мустаҳкамланган бетон ёки тупроқ (материал)ларга ишлов бериш - аралашмалар қаттиқлигининг зарурий шартларини таъминлаш учун
тадбирлар мажмуи: пленкасифат материаллар ёпиш, синтетик пленкалар билан ёки уларни қумли сув билан суғориб беркитиш.
Участок ввода - фойдаланишга топширилган йўл бўлаги - лойиҳа бўйича умумий қурилаётган объектни фойдаланишга топширишдан олдин қуриб битказиладиган йўл бўлаги.
Фрезерование покрытия - қопламани фрезерлаш - бетон қопламанинг юзасидаги силлиқликни камайтириш мақсадида фрезерлар билан кўндаланг тарновчалар қирқиш.
Фронт работ - иш фронти - барча йўл қурилиши машиналари ва ишлаб чиқариш воситаларини, улар орасидаги технологик танаффусни ҳисобга олган ҳолда, жойлаштириш учун етарли бўлган, қурилаётган йўлнинг бўлагининг узунлиги; қурилиш материаллари қазиб олинадиган барча жойларнинг узунлиги.
Цикл - цикл - автомобиль йўли, кўприк қурилишида такрорланадиган операция ёки жараёнлар йиғиндиси.
Шаблон - шаблон - энг содда текширув-ўлчов асбоби, кўндаланг кесимнинг геометрик элементлари ҳамда йўл пойи ва тўшамасининг тузилма қатламлари шаклини текширишда фойдаланилади.
Этап строительства - қурилиш босқичи - бирор-бир объект қурилиши тугатилгач, унга лойиҳа ва смета бўйича ҳақ тўланадиган, технологик жиҳатдан тугатилган қурилиш-монтаж ишлари мажмуи. Ҳақ тўланадиган энг кам иш ҳажмлари кўрсатилган махсус рўйхат орқали аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |