Автомобиль йўллари
Полоса переходно-скоростная
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Полоса разгона
- Полоса разделительная
- Полоса стоянки
- Полоса укрепленная
- Примыкания дорог
- Проезжая часть
Полоса переходно-скоростная – тезликни ўзгартириш тасмаси - асосий тасмалар бўйлаб ҳаракатланаётган умумий транспорт оқимидан чиқиш жойида ёки оқимга киришда автомобилнинг секинлашишини ёки тезлашишини таъминлаш учун қуриладиган ҳаракат тасмаси. Асосан, кесишима ва туташималарда, шунингдек автомобиллар бурилиб оладиган жойларда, автобус бекатлари олдида ва бошқа жойларда қурилади. Улар икки турда: асосий қатнов қисмига параллел тарзда доимий кенгликда ва ўтиш тасмаси узунлигида аста-секин ўзгарувчан кенгликда қурилади.
Полоса разгона - тезликни олиш тасмаси - йўлнинг айрим қисмларида (кесишма ва туташмалар, автобус бекатлари, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бошқа жойларда) қуриладиган, автомобилларнинг ўз тезлигини қўшни ҳаракат тасмасидаги тезликка етказиб олиши ва унга кириши учун хизмат қиладиган ҳаракат тезликни ўзгартириш тасмаси. Полоса разделительная - ажратиш тасмаси - транспорт воситаларининг бир қатнов қисмдан бошқасига ўтишининг олдини олиш мақсадида, йўлнинг икки қўшни қатнов қисмини ёки икки қарама-қарши йўналишдаги ҳаракатни ажратувчи тасма. I -тоифали йўлларда қурилади. Полоса стоянки - автомобиллар туришига мўлжалланган жой - юқори тоифали йўлларда автомобиллар тўхташи учун йўл четида қуриладиган қаттиқ қопламали жой. Полоса торможения - тезликни камайтириш тасмаси - йўлнинг айрим қисмларида қуриладиган, автомобилларнинг асосий оқимига таъсир кўрсатмасдан тезликни камайтирадиган ҳолда умумий оқимидан чиқиб кетиш учун хизмат қилидиган тезликни ўзгартириш тасмаси. Полоса укрепленная - мустаҳкамланган қисм (тасма) - қатнов қисмини чекловчи, одатда, ранги билан ундан фарқланувчи қаттиқ қопламали қисм. Ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва қатнов қисм четининг бузилиши олдини олиш мақсадида йўл ёқасида ва ажратиш тасмасида қурилади. Примыкания дорог - йўлларнинг тушашмалари - автомобиль йўлларининг тугуни, бир йўлга бошқа, бевосита давоми бўлмаган ва шу тугунда тугайдиган йўлнинг бир ёки турли сатҳ туташиши. Проезжая часть - йўлнинг қатнов қисми - транспорт воситаларининг бевосита ҳаракати учун кўзда тутилган йўлнинг асосий элементи. Ҳаракат жадаллигига қараб қатнов қисм бир, икки, уч ва кўп тасмали бўлиши мумкин. Қатнов қисм кенглиги қоплама четлари оралиғида ўлчаниб, йўлнинг тоифаси ва ҳаракат тасмаси сонига боғлиқ. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling