Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Берегозащитные сооружения
- Водоотводные устройства
- Галерея
- Дренаж
Уширение проезжей части - қатнов қисмини кенгайтириш - ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг баъзи қисмларида (режада кичик радиусли эгриларда, бўйлама кесимда ботиқ эгрида, бўйлама қияликлар фарқи катта бўлган туташ қисмларда, бўйлама қияликлар фарқи катта бўлган тасмали йўлларда ҳаракатни ажратиш тасмаси қурилганда ва бошқалар) қатнов қисми кенглигини ошириш.
Автомобиль йўлларидаги муҳандислик иншоотлариБерегозащитные сооружения - қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар - қирғоқ бўйлаб жойлашган автомобиль йўлларини ўпирилишдан, емирилишдан (денгиз, кўл, сув омборлари қирғоқларига тўлқин урилишидан бузилиш) ва ёнбош нурашидан ҳимоялаш учун қурилмалар тизими. Тўлқинни қайтарувчи деворлар, сув ости ва сув усти тўлқин кучини йўқотувчилар (сув ости ёнбағирларини ҳимоялаш учун), тўсиқлар (сув усти ёнбағирларини ва сув сатҳи минтақасини ҳимоялаш учун) кўринишида, шунингдек харсанг ётқизиғи, габионлар ва ҳар хил шаклли темирбетон блоклар ётқазиш йўли билан қурилади. Асосий мақсад тўлқин кучини камайтириш, пляж ва қирғоқ бўйидаги акватория доирасида чўкиндилар тўпланишига қаратилган. Буна - тўсиқ - қирғоқларни ва конусларни ювилишдан ҳимоялаш учун тўғон кўринишининг бир тури бўлган иншоот. Унга тўшак, тошли ташланмалар, тош териш киради. Водоотводные устройства - сувни кетказиш қурилмаси - йўл пойи ва йўл тўшамасидан сувни кетказувчи, уларнинг ўта намланиши олдини олувчи (ён ариқлар, новлар, сув йиғиш, ернинг захини қочириш қурилмалари), иншоотлар мажмуаси. Галерея - тим - 3.1 бандга қаранг. Дамба лавиноотбойная (отводная) - қор кўчкини қайтарувчи (йўналтирувчи) кўтарма дамба - қор кўчкиларининг ёки сел оқимининг ҳаракат йўналишини ўзгартириш орқали йўлни ҳимоялаш ва уларни бошқа дарё ёки махсус қурилган каналларга йўналтириш учун хизмат қиладиган муҳандислик иншооти. Дренаж - дренаж қурилмаларига қаранг. Дренажная воронка - дренаж ўраси - йўл тўшамасининг икки томони бўйлаб, шахмат тартибида йўл ёқаси тагида қуриладиган ёпиқ турдаги сувни кетказиш қурилмаси. Йўл пойининг устки қисмидан сувни кетказиш ёки қуритиш учун очиқ юзага чиқиш жойи бўлган ғовак материаллар билан тўлдириладиган қурилма. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling