Пландаги эгриларда куриншшшкни таъминлаш


Download 95.23 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi95.23 Kb.
#1506282
Bog'liq
Rejadagi egrilarda ko\'rinishni hisoblash


Пландаги эгриларда куриншшшкни таъминлаш
Пландаги эгриларда кўринишлик ички четки харакат полосаси
бўйлаб ҳаракатланаётган автомобил учун текширилади. Бунда
хайдовчининг кўзи харакат полосасининг ўртасида ва 1,2 м
баландликда жойлашган деб кабул килинади. Куринишлик деганда
автомобил йўдда босиб ўтган йўл узунлиги тушунилади. Шунинг учун
кўриниш масофаси автомобилнинг харакат траекторияси бўйлаб
ўлчанади.
Пландаги кўринишликнинг тўлиқ математик тахлили (В.И.
Ксеноходов, А.А. Белятинский) автомобил ўтиш эгри чизиқлари ва
кенгайишлари бор бўлган доиравий эгри йўлда ҳаракатланганда
хайдовчининг кўз нурлари тизимини қамраб олувчи эгри чизиқ
тенгламасини тадқиқ қилишга асосланган. Амалда кўринишлик
зонасида тўсиқларнинг кесилиш чегараларини куриш учун кўпинча
график усулдан фойдаланилади. Йирик масштабда чизилган
думалоқланишлар планида (4.15 расм) автомобилнинг харакат
траекториясида бир қанча нуқгалар белгиланиб, улардан куринишлик
масофаси олиб қўйилади. Сўнгра бу кесмаларнинг учлари тўгри
чизиклар билан бирлаштирилади. Бу чизиқларни қамровчи эгри
чизик куринишлик чегарасини белгилайди. Ўйма жойларда кесилиш
сатҳини белгилаганда, уларнинг кейинчалик ўт-ўлан билан
қопланишини ва кор тушишини назарда тутиш керак. Ўйма жойларда
кесилишларни йўл сирти сатҳигача етқазиш мақсадга мувофиқ.
Планда йўлнинг кўринишлиги таъминланганлигини текшириш
ва кўриниш зонасининг чегараларини қуришни соддалаштириш учун
кесилиш ўлчамини эгри чизиқ ўртасида биссектриса бўйлаб белгилаш
билан чекланиш мумкин. Эгри чизиқнинг узунлиги К зарур куриниш
масофаси S дан кам бўлган ҳолни кўриб чиқамиз.


1,1 - расм. Пландаги эгриларда кўринишликни аниклашга оид схема:
а - кўринишликнинг кесилиш чегарасини график ясаш; б - ўрмонни
кесиш чегараси; в - ўймадаги кесилиш чегараси; В - қатнов қисмининг
эни ; П - автомобил харакатланади ган полоса; 1 - ўрмонда куринишликни
таъминлаш учун тозаланадиган жой; 2 - кўринишлик масофасининг
чегараси; 3 - ўймадаги кесилиш; 4 - энг кам зарур кесилиш сатҳи; 5 - энг
мақсадга мувофиқ кесилиш сатҳи; 6 - хайдовчи кўзларининг вазияти.
1,1 расмга мувофиқ зарур кесилиш:



Ҳар икки ҳолда эгри чизиқ чегараларида кесилиш катталигини
доимий деб қабул қилиш ва кесилиш чегарасини концентрик айлана
буйича ўтқазиш мумкин. Кесилиш тўғри чизиқда ёки ўтиш эгри
чизигида эгри чизиқнинг бошидан ёки охиридан кўриниш масофаси
S да бошланиши керак. Агар куринишлик остидан транспорт қатнайдиган куприк
равоқлари ёки йўл ўтказгичларнинг таянчлари билан чекланса,
кўринишликни таъминлаш учун эгри чизиқни йўқотиб ёки унинг
радиусини анча катталиштириб, йўлни қайта ўтказиш керак.
Download 95.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling