Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пескоочистка патрульная
- Песчаная волна
- Полоса отсечная песков
- «Потение» покрытия
- Прокопка канав
Оползание откосов - кўчкининг қулаши - сувли қават қия жойлашганда, ер ости сувлари таъсирида йўл пойининг кўтарма ва ўймалари қияликларининг бузилиши.
Очистка покрытий - қопламаларни тозалаш - мукаммаллаштирилган, ҳамма турдаги қаттиқ йўл қопламаларини чангдан, лойдан ва турли ахлатлардан тозалаш жараёни, механик ва кимёвий воситалар ёрдамида бажарилади. Пескоочистка патрульная - қумни тозалаш патрули - доимий навбатчи (патрулдаги) машиналар (автогрейдерлар, бульдозерлар ёки плугли қор тозаловчи тракторлар) ёрдамида йўлдаги қумни йўқотиш технологик жараёни бўлиб, саҳро ва чўл минтақаларида қум кўчишида ва қаттиқ шамолда амалга оширилади. Песчаная волна - қумли тўлқин - баландлиги 25 см (гоҳида баланд) тепалик кўринишидаги қумдан ҳосил бўлган тўлқин. Песчанный гребень - қумли ўркач - тўлқинсимон кўринишдаги қумдан ҳосил бўлган, 50...70 см гача ва ундан катта баландликдаги тепаликлар.(“Қумли тўлқин”га қаранг). Полоса отсечная песков - қумларни кесувчи тасма - ғов (девор) кўринишидаги иншоот ва унга ёпишган тоғорасимон пастлик, бархан қумларининг ҳаракатини шамолнинг қумли оқимида суриш ва уни ҳимоя қилинаётган автомобиль йўлидан ўтказиш пункти. «Потение» покрытия - қопламалардаги доғлар - йилнинг ёз мавсумида, қоришмадаги боғловчилар ортиқча бўлганидан қопламаларнинг қисмларида нам, ёғли доғлар- нинг пайдо бўлиши. Пучины - кўпчишлар - музлаган қатламнинг кўтарилиб қолиши - йўл тўшамаси ва йўл пойи деформацияси бўлиб, қишда музлаганда қоплама кўтарилиб равонлигини йўқотганда пайдо бўладиган, эригандан кейин ундан автомобиль ўтганда қопламанинг тешилган жойида йўл пойининг жуда намланган тупроғи мустаҳкамлигининг пасайиши билан боғлиқ ҳодиса. Музлаган қатлам кўтарилиб қолишининг дастлабки белгилари қопламада ҳўл доғларнинг ва майда ёриқларнинг пайдо бўлиши. Кўтарилиш пайдо бўлишининг тугаш жараёни кўтарилишнинг сўниши деб аталади. (“Кўтарилиш (кўпчиш)га қарши чора-тадбирлар”га қаранг). Прокопка канав - ариқ қазиш - йўл пойини сақлаш учун олиб бориладиган технологик жараён бўлиб, ҳамма сувни четлатувчи ариқ ўқлари бўйлаб қорда ўйиқлар қазиш, шунингдек ён ариқларни механизациялар билан тозалаш ишлари, баҳор мавсумида бажарилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling