Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet320/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Служба наблюдения - кузатиш хизмати - ағдарма кўчкили йўл қисмларида, уларни йўқотиш бўйича олдиндан чора-тадбирлар
белгилаш ва огоҳлантириш мақсадида йўл пойи ҳолатини кузатишни ташкил қилиш.
Содержание грунтовых дорог и покрытий переходного типа - ўтиш туридаги қопламаларни ва тупроқли йўлларни сақлаш - тупроқли текисланган ва трактор йўлларини сақлаш, шағалли ва чақиқ тош ли қопламаларни силлиқлаш ва текислаш услуби билан ундаги чуқурлик, ўйимлар ва бошқа нотекисликларни йўқотиш учун қўшимча материаллар сепмасдан бажариладиган технологик жараёнлар мажмуи.
Содержание дорог в зоне обвалов - кўчки минтақасида йўлларни сақлаш - кўчкилар хавфи бўлган минтақаларни ҳисобга олиш ва уларни кузатишни ташкил этиш ишлари мажмуи, шунингдек тоғ ёнбағирларида қурилиш ишларини олиб боришни ман этиш билан бирга дарахтли-бутали ўсимликларни яратиш ишлари.
Содержание дорог в оползневой зоне - кўчкили минтақаларда йўлларни сақлаш - кўчкилар рўй берадиган йўл қисмларида уларни кузатиши, ҳисобга олиш, шунингдек дарахтли ва бутали ўсимликларни яратиш ёки сақлаш ишлари, қурилиш ишларини камайтириш ва бошқалар (“Қумдан тозалаш патрули”га қаранг).
Содержание дорог в селевой зоне - сел оқими рўй берадиган минтақаларда йўлларни сақлаш - сел ҳодисаси хавфи бўлган ҳамма минтақаларни ҳисобга олиш, уларни кузатиш, тоғ ёнбағирларида ўсимликларни ўстириш ва сақлаш ишлари, самолётдан қорларнинг эришини сунъий тартибга солиш, музлар устида тутунли парда ҳосил қилиш, ёриб ўтиш хавфи бор кўллардан сувни чиқариб юбориш каби ишлар мажмуаси.
Содержание земляного полотна - йўл пойини сақлаш - йўл пойини йил давомида талаб этилган мустаҳкамликда сақлаш мақсадида, йўл пойига зарар келтирадиган ва деформацияга олиб келадиган омилларни йўқотиш ёки уларнинг олдини олиш орқали йўлни сақлашда йўл пойига қараш бўйича бажариладиган технологик жараёнлар мажмуаси.
Содержание обстановки дорог - йўл жиҳозларини сақлаш - йўл иншоотлари ва автомобиль йўлининг жиҳозларига қараш учун технологик жараёнлар мажмуаси бўлиб, уни тоза ва яроқли ҳолда сақлаш мақсадида бажариладиган ишларни ўз ичига олади. Бу ишлар қуйидагилардан иборат: ювиш, ишчи ҳолатда сақлаш, йўл белгилари, тўсиқлар, кўрсаткичлар ва йўл маълумотлари воситаларининг майда камчиликларини йўқотиш.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling