Автомобиль йўлларидаги кўприкларни ва трубаларни таъмирлаш ва сақлаш
Антисептирование - зарарсизлантириш - ёғочларга чиришга қарши мустаҳкамлик бериш учун унга мумкин бўлган катта чуқурликкача зарарсизлантирувчини юбориш йўли билан бузилмайдиган қилиш. Сингдириладиган моддалар қуйидаги турларга ажратилади: диффузияли (мойлаш, сепиш, чўктириш), капиллярли (шимдирувчи ванналарда ёғочни узоқ вақт ушлаб туриш), босим остида (иссиқ-совуқ ванналарда, автолаваларда).
Бандаж антисептический – зарарсизлантирувчи (анти- септик) бандаж - қайир таянчларининг ёғочли қозиқларини ажратиб қўювчи элемент ва тўлдан, рубероиддан, шиша материал ёки қоп, қанор тикиладиган матодан қилинган музкесарлар. Улар ёғоч зарарсизлантиргични чуқур шимдириш мумкин бўлмаган ҳолларда қўлланилади. Қозиқлар олдиндан зарарсизлантирувчи пасталар билан мойланиб, тупроқ юзасигача беркитилади ва бандажни ўрнатишдан олдин ички юзасига ҳам шимдирилади. Бандаж тупроқ устидан
15...20 см га чиқиб туриши лозим ва у қозиққа қўйилган сим ёки толли мих билан маҳкамланади. Бандажнинг юқори ва қозиққа туташган қисми битумли ажратувчи билан қопланади.
Герметизация трещин - ёриқларни герметиклаш - ёриқлар орқали бетонга ва арматурага нам ўтиши олдини олиш мақсадида уларни беркитиш бўйича технологик жараён.
Заделка раковин и сколов - коваклар ва синиқларни ямаш - бетон ёки полимербетон қуйиш билан, элементнинг дастлабки шаклини қайта тиклаш ҳамда эски ва янги бетонларнинг бирикишини таъминлаш.
Заторы ледяные - музларнинг тиқилиб қолиши - муз оқими мавсумида кўприк пастида ёки таянчларда музнинг кўплаб йиғилиб қолиши. Тиқилиб қолган музларни тўхтамасдан портлатиш усули билан, унинг ҳосил бўлишига йўл қўймасдан бузиб ташлаш керак.
Защита от загнивания - чиришдан ҳимоялаш - ёғочли кўприк иншоотларини сақлаш ва тузатишдаги технологик жараёнлар мажмуи бўлиб, у дастаклар ёки яхлит том (асосан икки нишабли) ёпиш учун ишлатиладиган тўл, темир ёки кўприкнинг баъзи қисмлари устига қуришни ўз ичига олади. Кимёвий муҳофазаловчи чора-тадбирлар қуриш вақтида ҳам, тузатиш вақтида ҳам зарарсизлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |