Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet325/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Остаточный срок службы - қолдиқ хизмат муддати - унинг ҳолатини баҳолаш ва олдиндан фаразлаш асосида белгиланадиган кўприк конструкциялари ёки бутун иншоотни таъмирлаш, кучайтириш ва алмаштиришгача бўлган вақт оралиғи.
Паспорт моста - кўприк паспорти - кўприкнинг ҳолати ва юк кўтаришини, кўп вақтга чидамлилигини баҳолаш бўйича маълумотларни, унинг техник тавсифини ўз ичига олган ҳужжат.
Подмости переносные - кўчма тахта супа - кузатиш мосламаси бўлиб, у асосан устунлар оралиғининг пастки белбоғи сатҳида, устидан юриладиган қилиб, ҳар бир ферма ва улар орасидаги ўтиш жойида, шунингдек автомобилнинг кузовида ўрнатилади. Тахта супаларда панжаралар бўлиши керак, оғирлигини камайтириш мақсадида унинг тўшамаси 3 см гача бўшлиқ қолдириб тахланади. Тахта супачанинг узунлиги 3...3,5м, кенглиги 1...2 м гача бўлади.
Потребительские свойства моста - кўприкнинг истеъмол хусусияти - иншоотнинг вазифаси ва сифатини белгилайдиган тавсифи; кўприк иншоотларининг асосий истеъмол хусусияти қуйидагилар ҳисобланади: ўтказиш қобилияти, юк кўтариш қуввати, ҳаракат хавфсизлиги, кўп вақтга чидамлилиги.
Приспособления смотровые - кўриш мосламалари - кўприкларда тузатиш ишларини олиб бориш ва устунлар оралиғи тузилмасини аниқ текширишни таъминлаш мақсадида кўприк иншоотларини сақлашда уларни текшириш учун кўзда тутилган мослама ва асбоб-ускуналар. Улар вақтинчалик ва доимий бўлади.
Пропуск ледохода и высоких вод - муз оқимини ва баланд кўтарилган сувларни ўтказиш - сув тошқини ва муз оқими иншоотдан ўтганда кўприк ва қувурларнинг сақланишини таъминлаш учун бажариладиган технологик жараёнлар мажмуи. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади: гидрометрологик хизматнинг олдиндан аниқланган маълумотлари асосида амалий чора- тадбирларнинг кундалик режасини ишлаб чиқиш(унда тайёрлов ишлар ҳажми, жалб қилинган транспорт воситалари ва масъул
бажарувчиларнинг ишлаш муддатлари аниқ кўрсатилиши лозим), кузатиш жойларини ташкил этиш ва хабардор қилиш, портлатиш усули билан муз ёриш ишларини бажариш, (агар ишлар ҳажми кичик бўлса, якка музларни йўқотиш ва қувурлар тешикларини қўл билан тозалаш). Тошқин сувларини ўтказиш учун қўшимча сувнинг чуқурлигини ўлчайдиган даражали рейкалар, шунингдек кўприк олдидаги таянч кўтармасининг ювилиб кетадиган жойини бекитиш учун қумли қоплар, буталар, шохшаббалар, тўшак тайёрланади. Сунъий иншоотлардан сувнинг энг баланд сатҳини, сув оқими режимини кузатиш ва муз оқимининг характерини, иншоотнинг ишлашини рўйхатга олиш албатта шарт. (Тешикларнинг ётиқлигини, муз ёрарларнинг ва бошқариладиган иншоотларнинг тўғри ишлашини, дамбалар, келиш қияликларининг мустаҳкамлигини сув оқими тезлигига мослаш ва бошқалар).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling