Автомобиль йўллари
Пропуск негабаритных и сверхнормативных нагрузок (СНН) -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пучение свай
- Реконструкция
- Ремонт
- Ремонт деформационных швов
Пропуск негабаритных и сверхнормативных нагрузок (СНН) - габаритсиз ва меъёридан юқори юкларни ўтказиш (СНН) - жуда оғир (баъзи бир ҳолларда габаритсиз), бир ғилдиракли ёки гусеницали поезд (машиналар), асосий катталиклари, умумий оғирлиги, бўйлама оғирлиги (ёки улардан бири) ушбу кўприк ва қувур учун ягона меъёрдаги вақтинчалик вертикал юкдан ошиб кетадиган юкларни ўтказишни ташкил қилиш. Бу ҳолда автомобиль йўли муассасаси ёки бошқа ташкилот унинг таъминотидаги йўлдан ёзма рухсат билан кетаётган автомобилнинг маршрут йўлини аниқлагандан сўнг, агар 3-6 ой олдин буюртма берилган бўлса, зарурий тайёрлов ишлари бажарилгандан кейин (кўприкларни кучайтириш, ўтказиш шарт-шароитини ишлаб чиқиш ва ҳоказо) ўтказилади .
Пучение свай - қозиқларнинг музлагандан кейин кўпчиши - музлаганда шишадиган тупроқларда ёки муз оқимида, ёки тошқинда тагининг ювилишидан ёғочли кўприклар қозиқларининг ситилиб чиқиши. Бундан қочиш учун кўприкларни сақлашда музлаганда кўпчийдиган тупроқларда қозиқ ўрнатишда музлаш чуқурлигида қозиқлар атрофида йирик қум ва майда шағал мазут билан аралаштирилиб тўлдирилади ёки ишловдан чиққан ёғ билан таянчлар атрофига шлак сепилади, шунингдек умумлаштирилган ҳимояловчи усуллар қўлланилади (музлаганда кўпчимайдиган тупроқ ва шлак сепиш). Реконструкция - реконструкция (қайта қуриш) - лойиҳавий хусусиятларига қиёсий ҳолда иншоотнинг функционал истеъмол хусусиятлари даражасини ошириш бўйича бажариладиган қурилиш- монтаж ишлари мажмуи (ўтказиш қобилиятини, юк кўтарувчанлигини ошириш). Ремонт - таъмирлаш - мавжуд шикастланишларни тўлиқ ёки қисман бартараф қилиш бўйича бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари мажмуи. Ремонт гидроизоляции - гидроизоляцияни таъмирлаш - эски қатламини олиб ташлаш йўли билан яроқсиз ҳолга келган изоляцияни алмаштириш бўйича технологик жараён. Таъмирлашни ёзда ҳаво қуруқ бўлганда бажариш тавсия этилади. Ремонт деформационных швов - деформация чокларини таъмирлаш - катта ва ўрта кўприкларни текшириш натижалари асосида кўприк устаси ва ишчилар бригадаси томонидан бажариладиган технологик жараён. У қуйидагиларни ўз ичига олади: чокни тозалаш, компенсаторларни таъмирлаш, чокларни тўлдириш, чокларнинг янги тузилмасини қўллаб (мас., резинали қўшимчалари билан) ёки алмаштириб деформация чокларининг ишдан чиққанларини ёки йўқ бўлган қисмларини қайта тиклаш. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling