Автомобиль йўллари
Содержание ледяных переправ
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Содержание мостовых сооружений
- Содержание регуляционных сооружений
- Содержание труб
Содержание ледяных переправ – музли кечувларни сақлаш - йўл ёки кўприк устаси раҳбарлигида махсус бригада бажарадиган технологик жараёнлар мажмуаси. У қуйидагиларни ўз ичига олади: муз, қор қопламаси, муз қатқалоғининг қалинлигини текшириш, атрофдаги ҳавонинг ҳароратини, дарёнинг эриган қисми ҳолатини кузатиш (музга тушиш жойлари ва қатламини кучайтириш), кечувда транспорт воситаларининг ҳаракатини бошқариш, керак бўлганда музли кечувларини таъмирлаш.
Содержание мостовых сооружений - кўприк иншоотларини сақлаш - кўприкка доимий қараш, унинг ҳолатини кундалик назорат қилиш, нуқсонларни ва бузилишларни ўз вақтида тузатиш йўли билан кўприкдан ўтаётган транспорт воситаларининг, пиёдаларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатини таъминлашга доир технологик жараёнлар мажмуи. Бу вазифалар йўлдан фойдаланиш ташкилотлари томонидан бажарилади ва меҳнатни муҳофаза қилиш ва техник хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда иншоотларни жорий, даврий ва махсус текширишларни ўз ичига олади. Содержание регуляционных сооружений - бошқарув иншоотларини сақлаш - бошқарув иншоотлари ва кўприк тагидаги ўзанни назорат қилиш, сақлашга доир технологик жараёнлар мажмуи бўлиб, кўприк остидаги сув оқими (кемалар юрадиган дарёларда), тошқинли сувлар ва муз оқимининг меъёрида ўтишини таъминлашдан иборат. У қуйидагиларни ўз ичига олади: сув оқимининг режимини, дарё ўзанининг ҳолатини, унинг тегишли кесмасини, сув сатҳининг ўзгаришини кузатиш, дарё ўзанида тўсиқлар ҳосил бўлишини, таянчларда, ўтиш жойи кўтармаларида, бошқарув иншоотларида ювилишлар бўлишини олдиндан огоҳлантириш; бу иншоотлар ҳолатини текшириш ва пайдо бўлган нуқсонларни ўз вақтида йўқотиш. Текширувлар дарёда сув кўтарилишидан ёки муз оқимидан олдин ва кейин ўтказилади, натижалар сунъий иншоотлар дафтарида албатта қайд қилиниши лозим. Текширувда кўтармалар, бермалар, оқишни йўналтирувчи дамбаларнинг ювилишига, мустаҳкамланган қияликларнинг бузилишига ва деформацияланишига эътибор қаратилади. Содержание труб - қувурларни сақлаш - қувурни текшириб чиқиш ва унинг парвариши бўйича технологик жараёнлар мажмуи. Ўз ичига қуйидагиларни олади: қувур ва ўзанни ахлат ёки лойқалардан (ёзда), қор ва музлардан (қишда ва баҳорда) тозалаш, қувурларда меъёрий сув оқимини таъминлаш, қувурга кириш ва чиқишдаги ўзан ҳолатини текшириш, қувур бўғинлари ва каллакларини текшириш (ёриқлар, тешикларнинг мавжудлиги), туташувлар ва гидроизоляцияларни текшириш, кўтармаларни мустаҳкамлаш ва қайд қилинган нуқсонларни ўз вақтида тузатиш. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling