Шасси самоходное - ўзиюрар шасси - автомобилли ёки тракторли шасси бўлиб, мукаммаллаштирилган йўл қопламаларини таъмирлаш ишларни бажарадиган, алмашинадиган жиҳозларни тортиб (осиб) қўйиш учун мўлжалланган.
Экскаватор колесный - ғилдиракли экскаватор - ўзиюрар машина бўлиб, асосий ишчи қисми тўғри ёки тескари белкуракдан бир хилга келтирилган, кичик сиғимли (0,35 м3) чўмич ва ағдаргичдан иборат. Машина, асосан, йўл пойини таъмирлашга ва бошқа кичик ҳажмдаги ер ва юк ортиш ишларини бажаришга мўлжалланган.
АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҲАРАКАТНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ
Аварийность - (ҳалокатлик) авариялилик - йўллардаги ҳаракат хавфсизлигининг кўрсаткичи бўлиб, маълум вақт оралиғидаги йўл транспорт ҳодисаларининг, шу ҳодисаларда жароҳат олганлар ҳамда ҳалок бўлганларнинг абсолют ёки йўл транспорт ҳодисалари сонининг транспорт воситалари, аҳоли ва автомобиль-километр сони нисбати орқали аниқланади.
Авария - ҳалокат (авария) - йўл ҳаракатидаги нормал жараёнининг бузилиши - «Йўл транспорт ҳодисаси» бандига қаранг.
Автоматизированная система управления движением (АСУД) - йўл ҳаракатини бошқаришнинг автомагистра- ллаштирилган тизими (ЙҲБАТ) - светофорларнинг автоматик иш
тартибини таъминловчи қурилмалар мажмуи. Мураккаблигига кўра уч даражага бўлинади: биринчи даража - алоҳида чорраҳада қаттиқ ёки мослашувчи тартибда бошқарилади; иккинчи даража - сутка вақти ва алоҳида чорраҳалардан ўтаётган транспорт оқимининг хусусиятига кўра, қаттиқ тартибда ишлайдиган алоҳида светофорларнинг дастурларига асосланиб, алоҳида магистрал кўчалар ёки аҳоли пунктларининг кичик туманлари; учинчи даража - йирик шаҳар туманларида қаттиқ бошқарув режими асосида, жорий ҳамда мўлжалдаги транспорт оқимининг тартибига кўра (АРДАМ тизимига қаранг).
Агрегатная система управления движением (АССУД) - ҳаракатни бошқариш воситаларининг агрегат тизими (ҲБВАТ) - учта даражадаги йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (ЙҲБАТ)нинг йиғиндиси.
Do'stlaringiz bilan baham: |