Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet335/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Снегоочиститель плужный - плугли қор тозаловчи - йўлни янги қордан патрулли тозалаш учун мўлжалланган машина, ағдаргич плуг ёрдамида ён қанотлари билан ёки уларсиз, одатда, сув ўтказгич билан автомобилли ёки тракторли шассига монтаж қилинган. Бир ағдаргичли ёки икки ағдаргичли бўлиши мумкин.
Снегоочиститель роторный - роторли қор тозаловчи - йўлдан қорни бошқа томонга олиб ташлаш усули билан йўл қопламасини қордан тозаловчи машина. Машинанинг жиҳози автомобилли, тракторли ёки махсус шассига монтаж қилинади. Бирлаштирилган ишчи қисми қирқувчи диск ёки фрезерротор кўринишидаги супурувчи механизм билаи таъминланган, қорни ўраб олиб қор оқимига керакли тезликни беради ва уни улоқтириб ташлаш масофасини тартибга солади (15..20 м гача). Қуввати ва унумдорлиги бўйича ажратилади: енгил - 200 т/с гача, ўртача 200...1000 т/с гача ва оғир - 1000 т/с дан кўп.
Снегоочиститель плужно-роторный плугли-роторли қор тозаловчи - патрулли қор тозалашга ва қор уюмларини йўқотишга мўлжалланган машина, ротор кўринишидаги ишчи қисм билан таъминланган бўлиб, қор лемехли плуг билан узатилади. Улоқтириб ташлаш масофаси 15 м гача.
Снегоочиститель плужно-щеточный - плугли-чўткали қор тозаловчи машина - патрулли қор тозалашда қорни ағдаргич билан бошқа томонга силжитиб, ағдаргич ишлагандан сўнг қолган жуда зичланган қор қаватини чўтка билан сидириб, қопламалардан қорни бутунлай олиб ташлаш учун мўлжалланган машина.
Снегоочиститель шнеко-роторный - шнекли-роторли қор тозаловчи машина - йўлни қордан тозалаш ва қор уюмларини олиб ташлаш учун мўлжалланган машина. Алоҳида ишчи қисми ротор кўринишидаги, ўқи базавий шассининг бўйлама ўқига параллел
бўлган ва айлана ўқи машина ўқига тик бўлган шнек кўринишидаги супурувчи механизмдан, ўқи базали шассининг бўйлама ўқига параллел бўлган ва айлана ўқи машина ўқига тик бўлган таъминловчидан ташкил топган. Қорни ташқарига улоқтириб ташлаш масофаси 30...35 м.
Снегопогрузчик - қор ортиш машинаси - қор уюми ва тўпламидан қорни транспорт воситасига ортиш учун мўлжалланган машина. Универсал турдаги қор ортувчилардан сочилувчан материалларни ортишда ҳам фойдаланиш мумкин. Машина жиҳози махсус автомобилли ёки тракторли шассига ёинки бир ковшли юк ортгич базасига монтаж қилинган. Ишчи қисми панжали турдаги таъминловчи билан универсал (юк ортгичларда фрезерли таъминловчи билан) ва шкипли чўмич билан ёки сидирувчи конвейер билан (элеватор билан) таъминланган.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling