Оборудование экскаватора сменное - экскаваторнинг алмашловчи жиҳози - 30 кН синфидаги ғилдиракли тракторга ўрнатилган экскаваторнинг қўшимча жиҳозлари: грейдер, кран, вилкали ушлаб қолгичлар. Автомобиль йўлларидан фойдаланишда машиналарнинг қўлланиш соҳасини кенгайтириш ва унумдорлигини ошириш учун мўлжалланган.
Планировщик-восстановитель - текисловчи-тикловчи - йўл ёқасини ва қияликларни текислаш ва тиклаш бўйича ишларни бажаришга мўлжалланган машина. Ўсимликларни қирқиш, манзарали-шаклли текислаш, қирқилган ўсимликларни ва тупроқни ортиш, қатнов қисмини супуриш ишларини бажаради. Ишчи қисмлари: фрейзер-юкловчи шнек, лентали конвейер ва чўткалар.
Прицеп малогабаритный - кичик габаритли тиркама - таъмирлаш материалларини олиб келиш учун мослаштирилган агрегат ва бирга фойдаланиладиган тиркамали аравача.
Разогреватель покрытий - қопламалар қиздиргичи - ўзи юрар тиркамали ёки қўл билан ишлайдиган, асфальтбетон қопламасидаги таъмирлаш жойини қиздириш учун, суюқ ёки газли ёқилғида ёки инфрақизил нурланишдаги иссиқликдан фойдаланиб ишловчи машина.
Распределитель противогололедных материалов - яхмалакка қарши материалларни тақсимловчи жиҳоз - алмашиб ишлайдиган минерал материаллар (қум, кул ва бошқалар), шунингдек турли кимёвий материаллар, хлоридлар ва махсус реагентлар тақсимлаш учун ишлатиладиган, автомобиль йўлларини қишда сақлашда қўлланиладиган жиҳоз. Автомобил-шассисига доимий мустаҳкамлаб монтаж қилинади. Кузови куракли ёки лентасимон конвейер кўринишидаги шнекни ва қияланган тармоқни таъминловчи сочувчи қурилма билан жиҳозланган. Материални сочиш горизонтал айланувчи дискнинг марказга интилувчи кучи таъсирида рўй беради.
Ремонтер дорожный - йўл таъмирлаш ускунаси - ҳаракатланувчи қурилма бўлиб, автомобиль базасига монтаж қилинган, ўзи юрар шассида ёки тиркамада асфальтбетон қопламаларини жорий тузатишдаги ишларни (ўнқир-чўнқирларни,
чўккан жойларни бекитиш, силжишларни, тўлқинларни, дўнгларни йўқотиш ва бошқалар) тўла механизациялаш учун мўлжалланган. Жиҳознинг тўпламига электростанция, компрессор, битумли дошқозон, электротебратгич, электромайдалагич, инфрақизил нурлатувчи, горелкали кичик габаритли аравача ва бошқалар киради. Скалыватель-рыхлитель - ер юмшатгич-синдириб олгич - зичланган қорни, асосан, асфальтбетон ва цементбетон қопламаларидан олиб ташлашга мўлжалланган, автомобиль, трактор ёки махсус шассиларга монтаж қилинган жиҳоз. Ишчи қисми суст турдаги, қўзғалмас қилиб маҳкамланган ва фаол турдаги, базали
шассига нисбатан силжувчи, олти ва ундан кўп пичоқлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |