Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Размыв земляного полотна
- Расчистка обвала
- Слой защитный
Противопучинные меры - кўпчишга қарши чора-тадбирлар - музлаганда қатламнинг кўпчиши натижасида йўл пойига намликнинг келишини камайтиришга ёки уни йўқотишга йўналтирилган технологик жараёнлар мажмуи. Улар қуйидагиларга бўлинади: ёзги-кузги - сувнинг тўғри оқишини таъминлаш, йўл ёқасини режалаштириш ва қиялаб тиклаш, чўнқирларни, ғилдирак изларини ва бошқа нотекисликларни йўқотиш, сувни четлатувчи ариқларни тозалаш ва керак бўлса чуқурлаштириш; қишки - йўл пойи тез музлайдиган бўлса, жуда кам даражада намланишни таъминлаш, йўл пойининг бутун кенглигида, иложи бўлса қияликларни ҳам қўшиб қордан тозалаш; баҳорги - йўл ёқасини, қияликларни, сувни четлатувчи ариқларни, дренажларнинг чиқиш жойини ҳаволи воронкалар ҳосил қилиб қордан тозалаш. Кўпчиш рўй берган вақтда - йўл қопламасини қум ёки шлак билан беркитиш (қалинлиги 10... 15 см гача), ёғочли тўсиқларни қум қатлами устига тўшаш ёки автомобиль оғирлигини ва тезлигини камайтириб, ҳаракатни бошқа томондан айлантириб ўтиш. Кўтарилган жойларни, албатта, ҳисобга олиб қуйидаги маълумотларни йиғиш лозим: жойлашиши, узунлиги, ҳосил бўлган вақти ва сўниш вақти, йўл пойининг хусусиятлари ва сувни четлатиш шароити, кўтарилишга қарши қўлланиладиган чора- тадбирлар ва бошқалар.
Размыв земляного полотна - йўл пойининг ювилиши - кўпинча йўл ёқасида рўй берадиган ер усти сувларининг йўл пойини ювиши. Тозалаб тупроқ солиш йўли билан йўқотилади. Расчистка обвала - кўчки чиқиндиларини тозалаш – автомобиль йўлларини тозалаб қўйиш билан боғлиқ технологик жараёнлар мажмуаси бўлиб, ундаги юмалаб тушган тоғ жинслари бўлаклари олинган ҳолда, ўша жойдаги материаллардан вақтинчалик қатнов қисмлари қуриш билан йўл ҳаракати тикланади (шағал, шох- шабба ва бошқалар). Автомобиль йўлини сақлаш бўйича бир қатор ишлар бажарилади. Слой защитный - ҳимоя қатлами – чақиқ тошли ёки шағалли қоплама бўйлаб сочиш йўли билан ҳосил қилинган майда чақиқ тошли қават, боғловчилар билан ишлов берилмаган бўлиши мумкин. Материал 1 км йўлга мавсумда 15...25 м3 ҳажмда ишлатилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling